RU

Последние новости

22:57ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  1 22:52Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"  1 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  5 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  12 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10

Фарҳод Нишонов: "Олимпик-Фарм"нинг асосий мақсади 2028 йилги олимпиадага тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш" Новости

Фарҳод Нишонов: "Олимпик-Фарм"нинг асосий мақсади 2028 йилги олимпиадага тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш"

Хабарингиз бор, 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган олимпияда ўйинларига тизмли тайёргарлик кўриш мақсадида 2005 йил туғилган футболчилардан иборат "Олимпик-фарм" жамоаси тузилди.


Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов бевосита терма жамоа билан бирга "Олимпик-Фарм"ни ҳам бошқаради ва тайёрлаб боради. Айни кунларда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Бош мураббий Фарҳод Нишонов олдиндаги мусобақаларга тайёргарлик ва мақсадлар ҳақида гапириб ўтди. 

"Бу терма жамоамиз 2005 йил туғилган футболчилардан ташкил топган. Бу йил ҳисобидан илк йиғинимизни ўтказмоқдамиз. Олдинда расмий мусобақаларимиз йўқ. Кейинги йил Осиё чемпионати саралаши бўлиб ўтади. Фақатгина май ойида CAFA мусобақаси бор. Мазкур турнирга тайёргарликни ҳозирдан бошладик",- дейди Фарҳод Нишонов. 

- Бир вақтни ўзида "Олимпик-Фарм"ни ҳам бошқарасиз. Бу жамоа қайси йилда туғилган футболчиларни ўзига қамраб олди?

- "Олимпик-Фарм" ҳам 2005 йиллардан иборат. Мақсадимиз 2028 йилги олимпиадага чиқиб, муносиб натижа кўрсатиш. Бунга тайёргарлик ҳозирдан бошланган. Терма жамоани асосий футболчилари "Олимпик-Фарм"га ўтди. Фақат ўзининг жамоасида асосий таркибда ўйнаётган ёки номзод бўлган футболчиларни қолдирганмиз. Клублар бир йилга ижарага беришган. 

- Бу терма жамоанинг мураббийи Рауф Инилеев эди. Мазкур ҳолатга изоҳ бера оласизми? 

- Рауф Инилеев маслаҳатчи бўлиб қолди. Бош мураббийликни менга топширишди. Венгрия йиғинидан кейин жамоани мен қабул қилиб олдим. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика