RU

Последние новости

20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  142 20:25Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  43 19:58Салиба "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Аввало, "Арсенал" билан совринлар ютмоқчиман"  1 19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0 19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  16 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  1 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0

Фарҳод Бекмуротов: "Насаф" ва "Сурхон" билан ўйинга нисбатан майдон чими яхшиланган" Новости

Фарҳод Бекмуротов: "Насаф" ва "Сурхон" билан ўйинга нисбатан майдон чими яхшиланган"

"Андижон" жамоаси Суперлиганинг ўтган турида ўз майдонида "Олимпик"ни қабул қилди (2:1).

Мазкур учрашувдан сўнг "бургутлар"  ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуротов фикрларини билдириб ўтди. 


- "Андижон" жамоаси 17-тур доирасидаги навбатдаги учрашувини "Олимпик" жамоасига қарши ўтказди. Ушбу учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- "Олимпик" билан бўлиб ўтган ўйинни қийин кечишини олдиндан билган эдик, чунки ёш жамоа май ойидан буён ғалаба қозона олмаётган эди. Ҳар бир ўйинда рақибларига муносиб қаршилик кўрсатишига қарамасдан жамоа ғалабани қўлга кирита олишмаяпди. Бу учрашувда муҳим уч очкони қўлга киритдик деб ўйлайман.

- Ушбу учрашувда ғалаба голларини киритган жамоанинг легионер ўйинчилари ҳақида фикрингиз? Улар қанчалик жамоага мослашиб кетишди?

- Мавсум бошида келиб қўшилган aлбаниялик форвард Рубин Хебай жамоамизга тез киришиб кетди ва бунинг ифодаси сифатида чемпионатимизнинг тўпурарлик бобида етакчи ўринда бормоқда. Иккинчи даврада қўшилган Армин Бошняк ҳам яхши савиядаги ўйинчи эканлиги кўриниб турибди. Кетма-кет икки турдан буён супер голлар уриб жамоага муҳим бўлган очкони қўлга киритишда ёрдам берди.

- “Бобур арена”  майдонининг чими юқори даражада эмаслиги ўйинга қанчалик таъсир кўрсатмоқда?

- "Насаф" билан "Сурхон" ўйинига нисбатан бугун майдон чими яхшиланганлиги сезилиб турди. Майдон мутахассислари кейинги учрашувларда яна ҳам чимнинг сифати яхшиланишини айтиб ўтди.

- "Олимпик" жамоаси устидан ғалаба қозонганлиги учун вилоят ҳокими томонидан берилган совға ўйинчилар кайфиятини қай даражада кўтарди?

- Биринчи навбатда бизга ўз ёрдамини аямай келаётган вилоят раҳбаримизга ҳамда жамоанинг бош ҳомийсига футболчилар номидан ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз. "Олимпик" жамоаси устидан қозонилган ғалабадан кейин шахсан вилоят ҳокими жамоа кайфиятини кўтариш мақсадида ҳар бир ўйинчига сўнги русумдаги Iphone 14 Pro смартфонини совға сифатида берди. Ўйинчиларнинг кайфияти аъло даражада.

- "Андижон" жамоаси 18-турда қийин бўлган рақиб Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Бу ўйиндан олдинги фикрларингиз...

- Кейинги турда ажойиб ўйин бўлиши кутилаётган водий дербиси бўлиб ўтади. Бу ўйинга ҳам яхши тайёргарлик кўриб жамоа раҳбарлари ва жонкуяр муҳлисларимизни хурсанд қилишга харакат қиламиз.

- Ҳар бир ўйинда ажойиб атмосфера яратиб бераётган жамоа муҳлисларига тилакларингиз…

- Жамоамизнинг муҳлислари ҳар бир ўйинга Нодирбек Тўйчиев бошчилигида ҳар хил перфоманслар тайёрлаб, ўйингох атмосферасини аъло даражага олиб чиқмоқда. Биз ўйинчилар ҳам муҳлислар учун хар бир учрашувда ғалаба қозониш учун кураш олиб боришимизни таъкидлаб ўтишим мумкин.  


Нодирбек Абдуллаев

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика