RU

Последние новости

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Фарҳод Абдуллаев ОФКнинг 47та давлати бўйича ҳакамлар маслаҳатчисига айланди Новости

Фарҳод Абдуллаев ОФКнинг 47та давлати бўйича ҳакамлар маслаҳатчисига айланди

ОФК назоратчиси, шунингдек ОФК ҳамда ФИФА инструктори ҳисобланган ўзбекистонлик Фарҳод Абдуллаев Осиё Футбол Конфедерацияси таклифига кўра қитъанинг 47та мамлакатида ҳакамлар маслаҳатчси сифатида иш бошлади.

Янги лойиҳага кўра, Фарҳод Абдуллаев ҳакамлар департаменти ҳамда қўмиталари ишини яхшилаш ишларига кўмаклашади, шунингдек ҳакамлик билан боғлиқ бошқа масалаларда маҳаллий ҳакамлар ва назоратчиларга ёрдам беради.

Таъкидлаш лозим, Фарҳод Абдуллаев Таиланд Футбол Ассоцияцияси таклифига кўра Банкок шаҳрида маҳаллий Футбол ассоцияциси ҳакамлар департаменти вакиллари билан учрашди. Мазкур лойиҳанинг илк босқичи ҳисобланган Таиландда Фарҳод Абдуллаев Таиланд Футбол Ассоцияцияси ҳакамлар қўмитаси тузилишида иштирок этди. Шунингдек, Абдуллаевнинг маслаҳатига кўра, мазкур қўмита мунтазам равишда ҳакамлар ва назоратчилар учун семинарлар ташкил этилиши келишиб олинди. ОФК ҳамда Таиланд Футбол Ассоцияцияси ҳамкорлигига кўра, Абдуллаев Таиландда ўтказиладиган навбатдаги семинарларда интсруктор сифатида иштирок этишига келишиб олинди.

Маълумот учун, Фарҳод Абдуллаев айни кунларда Малйзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида илк бор ташкил этилаётган ҳакамлар экспертлари семинарида иштирок этмоқда. Осиё Футбол Конфедерацияси ташаббусига кўра, илк бор ташкил этилаётган семинарда 17 нафар ҳакамлар назоратчилари иштирок этишди. Ушбу семинарда, қитъада ҳакамлар савиясини ошириш масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, ҳакамлар ва назоратчилар фаолиятини яхшилашга қаратилган бир қатор дастурлар ишлаб чиқилди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика