RU

Последние новости

21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  4 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  9 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  9 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  7 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  28 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди Новости

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди

Фарғона мини-футбол ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган мусобақа ўтказилди.

“Фарғоаазот” АЖ ишчи ходимлари ўртасида ўтказилган ушбу турнирда 9 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришишди. Ўйинларнинг ҳар бири шиддатли курашларга бой тарзда ўтди.

Ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финалга йўлланма олишди.

Биринчи ярим финалда “Таъминот хизмати” ва “Механик” жамоалари рўбарў келишди. Учрашувда таъминотчилар катта ташаббусга эга бўлишди ва рақибларини йирик 8:1 ҳисобида доғда қолдиришиди.

Иккинчи ярим финалда “Сотиш хизмати” ва ИКТ жамоалари майдонга тушишди. Ушбу баҳс ҳам голларга бой бўлиб, “Сотиш хизмати” жамоаси 8:5 ҳисобида рақибидан устун келди.

Финал ўйини муросасиз ва кескин курашлар остида ўтди. Учрашув давомида бироз устунликка эга бўлган “Сотиш хизмати” футболчилари 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишди ва бош соврин эгасига айланишди.


Мусобақа якунида турли номинация ғолиблари ҳам аниқланди. Ўнга кўра, турнирнинг энг яхши ўйинчи деб, “Сотиш хизмати” жамоаси вакили – Нодир Усмонов тан олинди.

Маълумот ўрнида Нодир Усмонов бундан бир неча йил олдин катта футболда фаолият юритган ва “Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” клубиларида тўп сурганини айтиб ўтиш жоиз.

Энг яхши дарвозабон сифатида “Молия бўлими” жамоаси аъзоси – Алишер Ҳожикамолов эътироф этилди.
Мусобақа тўпурари – “Таъминот хизмати” жамоаси ўйинччиси Шукуржон Ёрбеков бўлди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар хомийлар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

- Бундай мусобақалар вилоятимизда футзални ривожлантириш билан бир қаторда ташкилот ишчилари ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳқкамлаш учун хизмат қилади, дейди Фарғона мини-футбол ассоциацияси вице-президенти Улуғбек Ҳакимов. – Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Олдинда қиладиган ишларимиз ҳали кўп. Йил якунига қадар яна бир қатор турнирларни ташкил этишни режалаштирганмиз. Вилоятимизда оммавий футбол, хусусан мини-футболни ривожлантириш учун енг шимариб ишга киришдик. Бу борада бизни қўллаб-қувватлаб келаётган вилоят ҳокимлиги ва вилоят футбол федерациясига ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман.

Аброр Деҳқонов


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика