RU

Последние новости

21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:31Ўртоқлик ўйини. Россия - Эрон учрашувини кимлар асосий таркибда бошлайди?  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  4 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  54 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  3 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  1 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  3 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  15

Фарғонада “Болалар лигаси” футбол мусобақаси ўтказилди Новости

Фарғонада “Болалар лигаси” футбол мусобақаси ўтказилди

9-16 апрель кунлари Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида 2007 йилда туғилган болалар ўртасида вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.

Ўйинлар Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарлари ҳамда Риштон туманида 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилди. Ўз гуруҳларида 1 ва 2-ўринни олган жамоалар Марғилон шаҳрида ўтказилган финал босқичида майдонга тушдилар.

Ўзаро ўйинлар натижасига кўра 3-ўринлар Марғилон шаҳар 1-БЎСМ ва Фарғона шаҳар “Нефтчи” БЎФМ жамоарига насиб этди. Финал ўйинида Фарғона футбол академияси жамоаси Марғилон шаҳар 2-БЎСМ жамоасига қарши майдонга тушиб 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Натижада Марғилон шаҳар 2-БЎСМ жамоаси вилоят чемпионлигини қўлга киритди. Мусобақаларда жами 15 жамоа сафида 380 нафар ёш футболчилар иштирок этдилар.

Ғолиб ва совриндорларга вилоят Футбол ассоциацияси ҳамда ҳомийлар томонидан тегишлича диплом ва совғалар топширилди. Ўйинлар маҳаллий ва Республика оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Энди 22-29 апрель кунлари 2006 йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақаларга старт берилади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика