RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  2 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  2 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

"Фарғонада болалар футболи бўйича "Вилоят биринчилиги" ташкил этилди Новости

"Фарғонада болалар футболи бўйича "Вилоят биринчилиги" ташкил этилди

Теги :  Фарғона
Жорий йилнинг 30 март - 4 апрель кунлари вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида 2008-йилда туғилган болалар ўртасида "Вилоят биринчилиги" мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа вилоятнинг Фарғона, Қўқон шаҳарлари, Бувайда ва Фарғона туманларида ташкил этилди. Унда 15 та жамоа таркибида 300 нафардан ортиқ футболчилар иштирок этдилар.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 1-ўринни "Нефтчи" БЎФМ жамоаси, 2-ўринни Фарғона тумани 2-БЎСМ жамоаси, 3-ўринларни Фарғона шаҳар 1-БЎСМ ва Қўқон шаҳар 2-БЎСМ жамоалари эгалладилар.



Совриндор жамоалар вилоят Футбол ассоциацияси томонидан тегишли дипломлар, медаллар ва футбол тўплари билан тақдирландилар. Ғолибларга совринни Фарғона вилояти Футбол Ассоциацияси 1-вице президенти Расулжон Юлдашев топширди.

Тақдирлаш маросими вақтида биз ёш чемпионлар фикрлари билан қизиқдик.

Амирбек Бердиев (тажрибали футболчи Анвар Бердиевнинг фарзанди): - Мен келажакда худди дадам каби маҳоратли футболи бўлишни ўз олдимга мақсад қилганман. Агар яхши футболчи бўлиб етишсам, кучли жамоаларда ўйнасам дадамнинг мени келажакда яхши футболчи бўлиб етишишим ҳақидаги ниятларини амалга оширган бўламан. Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашни ният қилганман - дейди ёш футболчи.


Нурмуҳаммад Фазлиддинов (мусобақанинг энг ёш футболчиси): Бу мусобақа яхши ташкиланди, мана бугун финал учрашувида рақибларимизни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, чемпион бўлдик. Келажакда дунё танийдиган футболчи бўлиб етишиб, Ўзбекистон терма жамоаси ютуқларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман - дейди ёш чемпион.


Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика