RU

Последние новости

18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 18:00ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  8 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  5 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   10 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  10 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  5 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  44

Фарғонада анъанага айланиб қолган "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилмайдими? (Бекзод Толибов блоги) Новости

Фарғонада анъанага айланиб қолган "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилмайдими? (Бекзод Толибов блоги)

Кимдир узун мақолаларни ўқишни хуш кўради.

Келтирилаётган маълумотлар кўлами ва ўзаро уйғунлигини таҳлил қилади, ўқиб боргани сайин унинг учун давоми янада қизиқарли бўлиб бораверади. Яна бошқа ким эса қисқа ва лўнда ёзилган мақолаларга қизиқади, узундан-узун мақолаларни ёқтирмайди.

Юқоридаги айтилган иккинчи тоифага мос келувчи кишиларни ҳам тушунган холда мақола сарлавҳасида қўйилган саволга бошиданоқ жавоб бериб кетамиз, "Ҳоким кубоги-2024" ўтказилмайдиган бўлди. Бир неча йиллик тарихига эга ва водийда яхши анъанага эга бўлган турнир айрим сабабларга кўра тўхтатилди. Бу жараён балки вақтинчадир, келаси йилдан яна давом этиши ҳам мумкин, бунисини вақт кўрсатади.

Агар ҳозир сизда нега деган савол туғилаётган бўлса, албатта бунга ҳақлисиз. Бугунги кун давомида менинг манзилим томон энг кўп йўллаган савол ҳам айнан шу бўлди. Чунки "Ҳоким кубоги-2024" ўтказилмаслиги ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқларга аллақачон сизиб чиқди. Масалан, айни мавзуда сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ҳам кеча ўзининг телеграмдаги саҳифасида биринчилардан ёзиб ўтганди.

Вазиятдан келиб чиқиб кичкинагина суриштирув ўтказдим, ушбу мусобақанинг ўтказилмаслигига сабаб иштирок этиш учун мурожаат қилган жамоаларнинг сони камлигида бўлган. Водийнинг аксарият клублари қишки ўқув-йиғин машғулотларини Туркияда ўтказаяпти, реал ёндашадиган бўлсак, улар "Ҳоким кубоги-2024"да қатнаша олишмайди. Фарғона футбол ассоциацияси анъанага айланиб қолган ушбу мусобақани ўтказишга тайёр эди, бу ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам маълум қилганди. Бироқ, келиб тушган мурожаатлар сони битта турнир ташкиллаш учун етарли бўлмаган.

"Ҳоким кубоги" биз январь-феврал ойларида қизиқиб томоша қиладиган энг яхши савиядаги футбол мусобақаси эди. Ушбу турнирга ҳар йили қўшни давлатлардан ҳам футбол клублари келиб, бир неча бор иштирок этишганини яхши биласиз албатта. Эшитишимизга қараганда, Қирғиз Республикасининг "Алай" клуби шу йили ҳам қатнашиш истагида бўлган.




Фарғонада ташкил этиладиган "Ҳоким кубоги" мусобақасининг нуфузи ва жозибаси бошқача эди. Масалан, "Нефтчи" ва "Қизилқум" тўқнаш келган финални эслайсизми? Яна "Нефтчи" - "Қўқон-1912" ёки "Қўқон-1912" - "Андижон" финаллари ҳам ўта юқори даражада ўтганди. 2021 йилги мавсумда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ушбу мусобақанинг бош совринига эга чиққан. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар учун ташкил этиладиган қишки ўқув-йиғин машғулотларининг амалий қисмини Фарғонага, "Ҳоким кубоги" мусобақасига кўчирган йиллар ҳам бўлганди.

"Ҳоким кубоги" мусобақасининг бу йилда ўтказилмаётгани учун кимнидир айбдор сифатида кўрсатмадик, бундай қарашда ҳам эмасмиз. Мақола ушбу мусобақа қачон бошланаркан деб кутиб юрган мухлислар учун маълумот ўрнида ёзилди.

P.S. Мақолада "Ҳоким кубоги" мусобақаси иқтидорли ёш футболчилар учун катта тажриба бўларди" қабилидаги баландпарвоз жумлаларни ишлатишни лозим топмадик.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика