RU

Последние новости

12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  5 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  5 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1

Фарғона шаҳрида болалар футбол мусобақаси ташкил этилди Новости

Фарғона шаҳрида болалар футбол мусобақаси ташкил этилди

2019 йил 25-26 февраль кунлари Фарғона шаҳар 1-болалар ўсмирлар спорт мактаби футбол майдонида "2019-йил Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"га бағишлаб 2006-2007 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Фарғона водийси очиқ Чемпионат мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада жами 8 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида дўстона муносабатларни шакллантириш, иқтидорли ёшларни кўллаб-қуватлаш, спортнинг футбол турини оммалаштириш каби устувор масалаларни қамраб олган.



Мусобақада Фарғона шахар 1-болалар ўсмирлар спорт мактаби шарафини “Ипакчи” ҳамда “Ёшлик” жамоалари ҳимоя  қилдилар.   Шунингдек “Нефтчи СК” (Фарғона шахри), Қува туман БЎСМ жамоаси, “Эверест” (Асака тумани), “Дўстлик” (Андижон шахри), “Бўстон БЎФМ” (Бўстон тумани) ва “Динамо” (Андижон шахри) жамоалари иштирок этдилар.

Мусобақа Ҳалқаро Футбол федерациясининг (FIFA)  қоидаларига асосан  ўтказилди. Ҳар бир ўйин 40 дақиқа вақт давомида ўтказилди.  (20 дақиқадан 2 бўлим, 5дақиқа танаффус) Ғолиблик учун кураш жуда кескин ва қизиқарли курашларга бой бўлди. Жамоалар 2 гуруҳга бўлинган холда ўйин ўтказдилар. Қуръа натижасига кўра:

“А” гуруҳи: “Ипакчи”, “Эверест”, “Дўстлик”, Қува туман БЎСМ.
“B” гуруҳи: “Ёшлик”, “Бўстон БЎФМ”, “Динамо”, “Нефтчи СК”



Гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоалар эса мусобақада 3-ўринни олиш учун беллашдилар.

Мусобақада 1-ўрин Фарғона шаҳар 1-болалар ўсмирлар спорт мактабининг “Ипакчи”  жамоасига насиб этди.   2-ўрин  Андижон  шахрининг  “Динамо”  жамоаси 3-ўринни эса Асака туманининг “Эверест”жамоалари эгалладилар.


Мусобақага ташриф буюрган меҳмонлар хамда ота-оналар ўйинларнинг қизиқарли, шиддатли ва муросасиз руҳда ўтганлигига гувоҳ бўлдилар.

Мусобақада ғолиб ва совриндор жамоалар хомийлар ва Фарғона шаҳар 1-БЎСМ маъмурияти томонидан I,II,III даражали диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалар  билан тақдирланадилар.


М.Фозилов
Фарғона шаҳар 1-сонли болалар ўсмирлар спорт мактаби услубчиси


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика