Фарер ороллари терма жамоасида гандболчи дебют қилди
12 ноя 2020 00:29
Новости
Фарер ороллари терма жамоасида гандболчи дебют қилди
Футбол бўйича Литва терма жамоаси ўз майдонида Фарер ороллари миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга чиқди.
Мазкур баҳс Вильнюсдаги "LFF — Ветра" ўйингоҳида ўтказилди. Ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан ниҳоясига етди — 2:1.
Эътиборли жиҳати шундаки, гандболчи Хилмар Леон Якобсен Фарер ороллари термасининг асосий таркибига киритилди. Якобсен январь ойида мамлакат гандбол терма жамоаси сафида ҳам майдонга тушган эди.
Комментарии