"Фанат Суперлига". "Сўғдиёна" – "Бухоро" 1:3
03 апр 2020 18:00
Новости
"Фанат Суперлига". "Сўғдиёна" – "Бухоро" 1:3
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.
Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.
Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.
Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.
"Фанат Суперлига". "Сўғдиёна" – "Бухоро"
"Ўйин" соат 18:00да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади.
Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. Тўғри жавоб бериб қайсидир жамоага очко келтирган ник соҳиблари ўша турда бошқа жамоа мухлиси бўла олишмайди!
1-савол: Патрик Бергер қайси терма жамоада ўйнаган? Жавоб: Чехия (Kenni dagliw kokand "Бухоро" мухлиси биринчи бўлди)
2-савол: Евро-2000 финалини қайси ҳакам бошқарган? Жавоб: Андрес Фриск (alibobo "Бухоро" мухлиси биринчи бўлди)
3-савол: ЖЧ-2006да Нидерландия бош мураббийи ким бўлган? Жавоб: Марко Ван Бастен (NA "Сўғдиёна" мухлиси биринчи бўлди)
4-савол: Зиад Жазири қайси терма жамоада ўйнаган? Жавоб: Тунис (Carlos "Бухоро" мухлиси биринчи бўлди)
Ўйин тугади. "Сўғдиёна" – "Бухоро" 1:3
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии