Фабрицио Романо: "Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда"
05 сен 2024 16:34
Новости
Фабрицио Романо: "Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда"
Бразилиялик ҳимоячи АПЛни тарк этади.
Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, тажрибали Каземиро фаолиятини "Галатасарой"да давом эттиради.
Аввалига, "қизил иблислар" ярим ҳимоячи билан ёзда хайрлашмоқчи эди, лекин кейинчалик у клубда қоладиган бўлиб, АПЛ дастлабки турларида (3 та ўйиннинг барчасида) асосий таркибда майдонга тушди. Бироқ 1 сентябрь куни "Ливерпул"га қарши учрашувдаги қўпол хатолар туфайли, раҳбариятнинг фикри кескин ўзгарди.
Натижада, Каземиро Туркия Суперлигасига кўчиб ўтадиган бўлди. Ҳозирча Каземиронинг "Галатасарой"га трансфери тафсилотлари маълум эмас.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии