RU

Последние новости

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

Эйдур Гудьонсен: "Дўстлардаги "Жоуи"га тақлид қилардим" Новости

Эйдур Гудьонсен: "Дўстлардаги "Жоуи"га тақлид қилардим"

Мўъжазгина, аммо мағрур Исландия бетакрор табиати ва вулқонлари билан танилган. Аммо уларнинг ҳеч бири мазкур юрт ўғлонларининг машҳурликлари олдида ип эшолмайди.

Жорий йил ёзида эса футбол дунёси - Эйдур Гудьонсен туфайли яна шон-шуҳрат чўққисига чиқди. Унинг ёши 37да, лекин футбол ўйнашда давом этяпти, оиласи эса (катта ўғлидан ташқари) Барселонада яшаяпти - айнан ўша ерда Гудьонсенларнинг янги авлоди бир оёғи билан «Барса» академиясида турибди. Яқинда фантастик даражадаги карьера эгаси бўлган исландиялик афсона «Да Греко» ресторанида ўтирганча фанатлар саволларига жавоб қайтарди.

- Профессионал футболчи фарзанди бўлганингиз боис муваффақиятга эришишингиз осон кечганлиги ростми? Агар футболчи бўлмаганингизда, қандай касбни танлардингиз?

- Мен футболни танламадим, чунки футболчи фарзанди бўлганим учун у менинг қонимда бор эди. Айтишларича, илк бор тўпни кўрганимдан кейин бошқа ҳеч нарсага эътибор бермаган эканман. 3 ёшлигимдаёқ профессионал футболчи бўлишимни билардим! Отамнинг ўйинларини кўришни ёқтирардим ва ҳеч қачон бошқа касб ҳақида ўйламаганман.

- Роналдо билан бирга ПСВда ўйнаш сизга ёқармиди? Ахир ёшингиз эндигина  17да эди, наҳотки ундан бирор нарса ўрганолмаган бўлсангиз?

- Мен катта иқтидор эгаси билан ўйнаётганимни тезда тушундим. Ўшанда у 19да эди - мендан 2 ёшгина каттароқ, аммо унинг олдида мен бола эдим, у эса ҳақиқий эркак. У югура туриб мўъжиза кўрсата олар, тўпни турли кўйларга соларди. Нормал футболчилар - ҳатто биринчи даражалилари ҳам - югура туриб тўпни ўзларига бўйсундириш учун тезликларини камайтиришади, у эса аксинча ҳаракат қиларди. Уни тўхтатишнинг имкони йўқ эди. Ҳеч ким у каби ўйнай олмасди. Ундан мен икки қаватли девор услубини ўргангандим.

- Исландия термаси таркибида отангизнинг ўрнига майдонга тушганингизда нималар ҳақида ўйладингиз?


- Отам билан бир баҳсда майдонга тушишнинг ўзи ажойиб. Айниқса, отам ўрнига мени майдонга туширишганига ишонгим келмасди. У эса менинг пешонамдан ўпди - маълум бўлишича, отам мендан ҳам қаттиқроқ ҳаяжонда экан. Футбол ассоциациясининг собиқ президенти ва «Вест Хэм» директори Эггерт Магнуссон отам билан бирга ўйнашимизга рухсат бермаганлиги тўғрисидаги гап-сўзлар ёлғон. 6 ҳафтадан кейин яна бир ўйин бўлиши ва биз бирга майдонга тушишимиз лозим эди, аммо олган жароҳатим панд берди. Ўша жароҳатдан кейин отам яна 2 йил тўп сурди, аммо бирга майдонга тушиш бизга бошқа насиб қилмади.


- «Челси» таркибида ўйнаётганингизда гол урганингиздаги қўл ҳаракатларингиз нимани англатарди?

- (кулади) Ўйлашимча, «Дўслар» телесериалидаги Жоуига тақлид қилган бўлсам керак. Эпизодлардан бирида у Чендлернинг барча ич кийимларини кийиб олади-да сўрайди: «Яна бирор нарса кийишим мумкинми?». Шундан сўнг қўли билан қандайдир ишораларни қилади, менга эса шу ҳаракатлар ёқиб қолганди.

- Сиз Жимми Флойд Хассельбайнк билан тез тил топишиб кетдингиз. Олдин ҳам дўстмидинглар? Унинг мураббийлик соҳасидаги муваффақиятларидан ҳайратдамисиз?


-Биз турлича ўйнасак-да, футболга муносабатимиз бир хил эди. Жиммида зарба кучли, мен эса тўғри позицияни эгаллаб, тўп оширишларини кутардим. Одатда мен ундан узилиб қолардим ва ўйинга чуқурроқ кириб кетардим, аммо ўйин айнан бизнинг ҳаракатларимизга мослашарди. Ажойиб даврлар эди. Биз дўстлашиб кетдик ҳатто янги йилни ҳам биргаликда кутиб олдик. У янги ишда ҳам муваффақиятли фаолият олиб бораётганидан ҳайратда эмасман, боиси у футболни яхши тушунади. Боз устига, барча голландияликлар сингари ўта қайсар, аммо мақсад сари дадил бора олади.

- 2003|2004 йиллар мавсуми, «Челси» ЧЛ чорак финалига «Монако», «Порту» ва «Депортиво»лар билан йўл олди. Ўшанда муваффақиятга ишончингиз комилмиди? «Монако»га ютқазиб қўйиш оғир бўлгиндар?


- Биз финалга йўл олишимиз шарт эди. «Монако»да эса биз тактика танлашда хатога йўл қўйдик. Меҳмонда 1:1 ҳисобидаги дуранг ва бизда бир ўйинчи кўп. Ўйинчи алмаштиришлар фойдали бўлди, аммо биз ютқаздик. «Монако» яхши клуб, аммо буюк жамоа эмасди ва биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Уйдаги 3:1 ҳисобидаги мағлубиятни ҳеч биримиз кутмагандик.

- Кўпчилик жамоага Жозе Моуриньо бош мураббий этиб тайинлангач, сиз клубни тарк этишингизни кутганди, аммо сиз қолдингиз ва унга ёрдам бера бошладингиз. Жозе сизга нима деди? Балки ниманидир унга тушунтиришингизга тўғри келгандир?


- Янги мураббий келганининг эртасига Питер Кеньон у мен билан гаплашмоқчи эканлигини маълум қилди. Учрашувимизда эса Жозе шундай деди: «Эйдур, мен янги мураббийман. «Челси»дан кетиш тўғрисида ўйлай ҳам кўрма. Сен менга кераксан, албатта, яхши формада. 5 июлдан ишга киришишга тайёрлан».  Бор гап шу, холос.

- АПЛда биринчи бўлиш қандай экан, боз устига «Болтон» стадионида? Бу янада ёқимлироқ бўлгандир? «Челси» роса байрам қилганмиди?


- Ғолиб бўлишнинг ўзи етарли бўлганди, аммо ёдимда - «Болтон»нинг айрим фанатлари менинг исмимни қўшиқ қилиб айтишганди ва бу ишонинг, жуда ёқимли эди. «Болтон»ни ва у ердаги одамларни яхши кўраман. Икки бор у ерда аъло даражада ўйнадим. Байрам қилдингизми, деб сўраяпсизми? Умуман олганда, ҳеч қандай нишонлаш бўлмади - олдинда «Ливерпуль» билан ЧЛдаги баҳс кутарди.

-  2000 йилдаги «Челси» 2006 йилдагисидан катта фарққилармиди?


- Таркиб борасида улар тенг эдилар. Аммо 2006 йилдаги руҳ ҳақиқий чемпионларга хос эди. Клаудио Раньери ажойиб йигит ва мураббий эди, бироқ  Моуриньо мақсад сари интилувчанлиги билан ажралиб турарди. Жамоанинг ўртача ёши ҳам идеал даражада эди. Жанлуки Виалли жамоасига бориб қўшилганимда, у ерда тажрибали, ёш йигитлар кўп бўлиб, қарийб ҳеч ким 24-27 ёшда эмасди - бу эса ўйинчи учун идеал ёш.

- «Барса»га ўтиш учун «Реал»га рад жавоби беришингизга тўғри келдими»?


- Ўшанда «Реал» мен билан қизиқаётгани тўғрисида гап-сўзлар пайдо бўлганди. Умуман олганда, айнан улар испан клублари орасида биринчи бўлиб мен билан қизиққандилар. Аммо ўшанда уларда сайловлар ўтаётгани боис, ҳатто мураббийлари ҳам йўқ эди, шундай бўлгач, қизиқиш қай даражада жиддий бўлгани ҳақида ҳозир бирор нарса дейиш қийин. «Барселона» шартнома таклиф қилганида унинг ҳамма иши жойида эди, эндигина ЧЛда ғолиб бўлишганди. Мен: «Гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Қаерга имзо қўйишим керак», деб ўйладим ўзимча. «Барселона»га оид миш-мишлар биз еврокубоклардан чиқиб кетганимиздан сўнг менгача етиб келганди.

- Сизни Хенрик Ларссоннинг ўрнига харид қилишди. Бу даражадаги таниқли шахс ўрнига майдонга тушишингизни ўйлаб ҳаяжон босганмиди?


- Мен кимни алмаштиришимни мутлақо билмагандим. Кейинчалик иккимиз ҳам шимол мамлакатидан ва бир хил рақам остида ўйнашимиз ҳақида хабар топдим. Мен заҳирадан майдонга тушишим ва гол ҳам уришим мумкин эди, аммо маҳаллий ишқибозларнинг Хенрик Ларссон ҳар ўйинда ғалаба тўпини уриши ҳақида эшитиш осон эмасди. Уни ҳеч ким эсдан чиқармаганди ва мен ҳам буни уддалаёлмасдим. У чинданам буюк ўйинчи эди. Шунга қарамай, қўшимча босим пайдо бўлмади - зеро, «Барса»га ўтишнинг ўзи босим пайдо қилади. «Челси»да машғулотлар юқори даражада ўтарди, бу ерда эса янада юқори даражада экан. Тўп оширишинг қанчалик кучли бўлмасин, футболчи уни идеал даражада ўзига бўйсундира оларди. Тўпни йўқотсанг эса уни қайтариб олишнинг имкони йўқ эди.

- Сиз Жозе Моуриньо ва Пеп Гвардиолалар қўл остида тўп сурган кам сонли футболчилар сирасидансиз. Уларни нима яқинлаштирарди-ю, нима фарқларди?


- Футбол тили билан айтганда, Жозе кўпроқ ҳимоя тўғрисида ўйларди. Йўқ, бу ўйин услубига эмас, рақибни ўрганишига боғлиқ. Гвардиолани эса жамоа қандай ўйнаётганига қараб баҳолаш мумкин. Уларнинг ҳаракатлари ҳам турлича. Гвардиола доимо хотиржам ва жанжаллашишга тоқати йўқ, Моуриньо эса аксинча, чўрткесар, гапирган гапига жавоб беришга доимо тайёр. Жозе жанжалларни хуш кўрар ва ўйинни қаттиқ туриб муҳокама қилиш тарафдори эди. Гвардиола бўлса бундай ҳолатлардан ўзини олиб қочарди.

- 2010 йилда «Тоттенхэм»га кўчиб ўтдингиз. Ўшанда «Вест Хэм» трансферига қанчалик яқин келгандингиз ва нима сизни «шпорлар» энг яхши вариант эканлигига ишонтирди?


- Чиндан ҳам Жанфранко Золой - «Вест Хэм» мураббийи билан музокаралар бўлганди, аммо Англияга кета туриб мен Гарри Реднапп билан телефон орқали гаплашдим. У шунингдек, агентим ва дадам билан суҳбатда бўлди. Лондонга қўнгач, олдимда 2 йўл турганди - ё «Тоттенхэм» ёки бўлмаса «Вест Хэм». Мен ЧЛда ўйнаш учун курашаётган ва турнир жадвалининг қуйи ўринлари учун курашмаётган жамоани танладим.

- АПЛ ва примерода тўп сурдингиз. Қаерда ўйнаш оғирроқ бўлганди?


- Техник жиҳатдан олганда - Испанияда, жисмоний жиҳатдан - Англияда.

  - «Болтон» ва «Барселона»даги ўйинларингиз ўртасида қандай фарқ бор?


- Об-ҳавони ҳисобга олмаганда катта фарқ йўқ. «Болтон»да атмосфера электрлаштириб қўйилгандай туюлганди, Испанияда эса фанатлар доимо: «Аввал бирорта арзирли иш қил ва шундан сўнггина биздан қарсак кут», дейишаётгандай эди. «Рибок»даги атмосфера доим юқори бўларди, 27 минг мухлис эса худди 98 минг кишидай олқишларди. Афсус, «Болтон» билан кўп ўйнолмадим, аммо биз Англия кубоги доирасида «Ливерпул»га қарши тўп сурдик, ўшандаги атмосфера ақлдан оздирар даражада эди.

- Фрэнк Лэмпард, Лионель Месси ва Гарет Бэйл каби гигантлар билан уларнинг карьераси бошида бирга тўп сурдингиз. Ўшанда уларнинг қай бири юлдуз даражасига чиқишини билганмидингиз? Балки, жамоадошларингиз орасида кимдир кутганингиздан кўра ёмон ўйнагандир?


- Харри Кейн кутганимдан кўра яхшироқ тўп сурди. Бу футболчи иқтидорини 100 фоиз олдиндан айтиб бўлмаслигини яна бир карра исботлайди. Фрэнк Лэмпард тўғрисида ҳам шундай деган бўлардим. Месси масаласида эса ҳеч қандай шубҳа йўқ эди.

- Хитойда қандай пайдо бўлдингиз? Имкон қадар кўпроқ майдонга тушиш учунми?

- Мен «Болтон»даги мавсумимни қайтаришни хоҳламагандим. Ҳаммасини мавсум бошидан бошламоқчи эдим. Аммо «Болтон» мен билан шартнома тузмади. Энди биз барча муаммо пулда бўлганлигини биламиз. Ўша кунлари Хитойдан таклиф келиб қолди ва мен рози бўлдим. Келинг, очиқчасига гаплашайлик: Чин ўлкасига йўл оларкансан, кўпроқ пул топишни ўйлайсан. Лекин қароримга фақат буларнинг ўзигина таъсир кўрсатмади - футбол ўйнашда давом этмоқчи эдим. Майдонга 14 марта чиқдим ва ҳар сафар 40 минг кишилик ўйингоҳ лиқ тўларди. Жамоамиз уюшган ва шартнома асосида ўйнарди. Айрим пайтларда сўл қанотда ўйнашимга тўғри келарди ва ўшанда «Бу ерда тўп суришга ёшим ўтиб қолибди», деб ўйлардим.

- Евро-2016даги Исландия тўғрисида нима деб ўйлайсиз? Мазкур турнирда қатнашишнинг ўзи катта гап бўлиб турган пайтда фантастик иштирок...

... Интервьюнинг тўлиқ қисмини "Интерфутбол" сайтида ўқишингиз мумкин

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика