Европа. Яна икки чемпионат баҳслари давом эттирилади
13 мая 2020 00:53
Новости
Европа. Яна икки чемпионат баҳслари давом эттирилади
Коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган Португалия чемпионати баҳслари 4 июндан давом эттирилиши маълум қилинди.
Март ойида тўхтатилган Португалия биринчилигининг 24-туридан кейин мусобақа жадвалини "Порту" бошқармоқда (60 очко). Иккинчи ўриндаги "Бенфика" ҳисобида 59 очко бор. Учинчи поғонани "Брага" клуби (46 очко) банд қилган.
Шунингдек, 23 май куни Чехияда ҳам футбол мавсуми қайта тикланиши эълон қилинди. Чехия чемпионатининг 24 туридан сўнг мусобақа жадвалида қуйидаги клублар етакчилик қилмоқда:
1. "Славия" (58)
2. "Виктория" (50)
3. "Яблонец" (40).
Эслатиб ўтамиз, 16 май куни Германия Бундеслигаси баҳслари ҳам қайтади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии