RU

Последние новости

16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  0 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  1 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  4 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  9 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2

"Вильярреал" - Европа лигаси ғолиби! Новости

"Вильярреал" - Европа лигаси ғолиби!

Европа лигасининг финали матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Вильярреал Испания – Манчестер Юнайтед Англия 1:1

"PGE Арена"

Голлар: Морено (29, 1:0), Кавани (55, 1:1).

Вильярреал – Рульи, Фойт (Марио Гаспар, 88), Пау Торрес, Альбиоль, Педраса (Альберто Морено, 88), Парехо, Пино (Пако Алькасер, 77), Тригерос (Мойсес Гомес, 77), Капу (Раба, 120+3), Бакка (Коклен, 60), Жерар Морено.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака (Мата, 120+3), Шоу, Байи (Туанзебе, 116), Линделеф, Бруну Фернандеш, Погба (Жеймс, 116), Мактомини (Теллес, 120+3), Кавани, Гринвуд (Фред, 100), Рэшфорд.

Огоҳлантириш: Капу (54), Байи (82), Фойт (84), Кавани (114).

Вильярреал

Жерар Морено - 29', Жерар Морено - 121', Даниэль Раба - 121', Пако Алькасер - 121', Альберто Морено - 121', Даниэль Парехо - 121', Мои Гомес - 121', Рауль Альбиоль - 121', Франсис Коклен - 121', Марио Гаспар - 121', Пау Торрес - 121', Херонимо Рульи - 121'

Лига Европы. Плей-офф . Тур final

27/05/2021, 01:00

11
:
12
Завершен ПП

Манчестер Юнайтед

Эдинсон Кавани - 55', Хуан Мата - 121', Алекс Теллес - 121', Бруну Фернандеш - 121', Маркус Рэшфорд - 121', Эдинсон Кавани - 121', Фред - 121', Дэниел Джеймс - 121', Люк Шоу - 121', Аксель Туанзебе - 121', Виктор Линделеф - 121'

Стадион: Polsat Plus Arena Gdansk, 9412 зрителей

Главный судья: Clement Turpin

45'
90'
120'
29'  Жерар Морено
29'  Даниэль Парехо
54'  Этьен Капу
60'  Карлос Бакка (Франсис Коклен)
77'  Йереми Пино (Пако Алькасер)
77'  Мануэль Тригерос (Мои Гомес)
85'  Хуан Фойт
88'  Альфонсо Педраса (Альберто Морено)
88'  Хуан Фойт (Марио Гаспар)
120'  Этьен Капу (Даниэль Раба)
55'  Эдинсон Кавани
55'  Скотт Мактоминей
82'  Эрик Байи
100'  Мэйсон Гринвуд (Фред)
113'  Эдинсон Кавани
116'  Эрик Байи (Аксель Туанзебе)
116'  Поль Погба (Дэниел Джеймс)
120'  Аарон Уан-Биссака (Хуан Мата)
120'  Скотт Мактоминей (Алекс Теллес)

ЯНГИЛАШ

Де Хеа хатооооо!!! Бўлди тугади!!! "Вильярреал" - Европа лигаси ғолиби!

Рульи гол! 11:10

Линделеф гол! 10:10

Торрес гол! 10:9

Туанзебе гол! 9:9

Гаспар гол! 9:8

Шоу гол! 8:8

Коклен гол! 8:7

Жеймс гол! 7:7

Альбиоль гол! 7:6

Фред гол! 6:6

Гомес гол! 6:5

Кавани гол! 5:5

Парехо гол! 5:4

Рэшфорд гол! 4:4

Альберто Морено гол! 4:3

Фернандеш гол! 3:3

Алькасер гол! 3:2

Теллес гол! 2:2

Раба гол! 2:1

Мата гол! 1:1

Морено гол! 1:0

Демак, пенальтилар серияси бошланмоқда!

Тугади. Пенальтилар серияси бошланади! Буёғи лотерея!

120+3. Ўйин тугаши арафасида майдонга пенальтичилар туширилди. Ақлли юриш. Иш берса бўлгани.

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

118. Шоу жароҳат олиб, майдонда ётибди. Ўйинда кичик тўхталиш.

Йўқ, пенальти белгиланмади.

ВАР ишга тушди! МЮ дарвозаси томон пенальти тепилиши кутилмоқда.

114. Кавани бош ҳакамга ортиқча эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

111. Рэшфорд жароҳат олгандек эди. У майдонга қайтди.

108. "Вильярреал"да яна бир стандарт. Парехонинг узатган тўпини де Хеа ушлаб олди.

105. Иккинчи қўшимча бўлим бошланди!

Биринчи қўшимча бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

103. "Вильярреал" аввалига жарима зарбасидан, кейин эса бурчакдан самара чиқара олмади.

100. Ниҳоят, Сульшер таркибда ўзгариш қилди. Гринвуд ўрнини Фред эгаллади.

99. Морено ҳужумга ўтди. Зарба анчагина ноаниқ.

95. Алькасерга зарба бериш учун имконият тақдим қилинди. Линдельоф тўпга тўсиқ бўлишга улгурди.

93. Альберто Морено ҳужумдаги Жерар Морено томон тўп узатди. Шоу тўпни аутга чиқариб юборди.

90. Қўшимча бўлимлар бошланди!

Асабий кечаётган ўйиннинг асосий вақти тугади. Яна 30 дақиқа учрашув давом этади.

90+2. "Вильярреал" сўнгги дақиқада совринни олиб кетиши мумкин эди. Торрес ажойиб имкониятни йўққа чиқарди.

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. МЮ чиройли ҳужум ташкил қилди. Шоунинг ҳаволатиб оширган тўпини Погба дарвоза томон йўллади.

88. "Вильярреал" 5 ўзгаришга қўл урди. Сульшер эса бу имкониятдан фойдалангани йўқ.

85. Фойт файтер Шоуга қарши бутсасининг таг қисми билан ўйнагани учун сариқ карточка олди.

Икки томон учун ҳам қийин ўйин бўляпти. Ақл кураши, тактик кураш кечяпти. Бу мураббийлар жанги.

82. Алькасернинг юзига уриб тўхтатгани учун Байи огоҳлантирилди.

81. Рэшфорднинг зарбаси ноаниқ кетди.

79. УХХХХХХ!! МЮда ажойиб вазият юзага келганди. Мактоминининг пасини Кавани дарвозага йўллай олмади.

77. Алькасер майдонга тушди. Эмери соврин истамоқда.

75. "Вильярреал" бурчак зарбасига эга бўлди.

72. ЗАРБАААААААА!! Шоу зарба берганди. Ўнг оёғида беўхшов йўллаган зарбасига Кавани боши билан зарба йўллади. Торрес жамоасини голдан қутқарди.

70. УХХХХХХ!! Рэшфорд ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Бу вазиятда оффсайд ҳам қайд этилди.

66. Аслида ўша вазиятда тўп Тригероснинг қўлига текканди. Аммо ВАРдагилар бу пенальтига етарли деб ҳисобламади.

63. "Вильярреал" ўйинни марказдан ўтказа олмаяпти. МЮ ўйинни назорат қилмоқда.

60. Бакка ўйиндан олдинди. Коклен майдонга тушди.

57. ЗАРБАААААА!! МЮ тезда ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Брунууууу....

55. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! КАВАННИИИИИИИ!! Ажойиб имкониятдан унумли фойдаланди!

54. ЗАРБАААААА!! Мактоминининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб кетди.

52. "Вильярреал" жарима майдончаси ичида футболчилар тўқнашиб кетишди. Бу ерда пенальти қўйилмаса керак.

48. Хавфли вазиятттт!! Ҳисобдаги фарқ ошиши мумкин эди. Бакка вазиятдан фойдалана олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+1. УХХХХХ!! Гринвуднинг қанотдан оширган тўпи Альбиолга тегиб, Рульининг қўлларига бориб тушди.

Таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Вильярреал" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. МЮ эса доимгидек босим уюштирмоқда.

40. "Юнайтед" ҳужумга ўтди. Каванининг паси рақибга насиб қилди.

37. Мактомини ҳужумга ўтди ва тўп ошириш ўрнига зарба берди. Ноаниқ.

34. Сульшер асабийлашишни бошлади. Каванида ҳам эхтирослар жумбушга келмоқда.

29. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Жаримадан узатилган тўпни Морено МЮ дарвозасига киритди!

27. "Вильярреал" ҳам ҳужумга ўтди. Пинонинг зарбасига аниқлик етишмади.

26. "Юнайтед"да яна бир имконият бўлиши мумкин эди. Погбанинг тўп узатиши Рульининг қўлларига бориб тушди.

24. Рэшфорднинг кучли зарбасини Рульи ушлаб олди.

22. ЗАРБААААААА!! Педрасанинг кучли зарбаси Каванига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

20. ЗАРБААААААА!! Шоунинг зарбаси ноаниқ кетди. МЮнинг кучли босими шу тариқа якунланди.

18. Фойтга яна тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг бурнидан тинмасдан қон оқяпти.

16. "Вильярреал" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпга Тригерос зарба йўллади. Анчагина ноаниқ.

14. Фойт пешанасига боғич боғланган ҳолда майдонга қайтди.

11. Гринвуд рақиб жарима  майдончаси ёнида тўпни дарвоза ёнига оширганди. Альбиоль тўпни бурчакка чиқариб юборди.

9. УХХХХХ!! Хуан Фойт жароҳат олган кўринади. У Погба билан тўқнашиб кетди. 

7. Учрашувдаги дастлабки зарба ҳам "қизиллар" томонидан йўлланди. Мактоминининг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

5. Учрашувдаги биринчи вазият. Шоунинг қанотдан оширган тўпини Кавани рақиб дарвозасига йўллай олмади.

3. Ҳозирча манкунианликлар тўп билан кўпроқ бўлмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Европа лигаси мадҳияси янгради.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугунги куннинг муҳим тўқнашуви бошланишига оз вақт қолмоқда! Биз билан қолинг

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика