RU

Последние новости

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  2 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 5:0 (матнли трансляция)  26 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  17 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  11 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" "Сан-Сиро"да ғалабага эришиб, чорак финалга йўл олди Новости

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" "Сан-Сиро"да ғалабага эришиб, чорак финалга йўл олди

Европа лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган "Милан" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Милан Италия – Манчестер Юнайтед Англия 0:1

Гол: Погба (48, 0:1).

Милан – Доннарумма, Калулу (Диогу Далот, 65), Тео, Томори, Кьер, Крунич (Браим Диас, 72), Кессиэ, Мейте, Чалханоглу, Салемакерс, Кастильехо (Ибрагимович, 65).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Линделеф, Магуайр, Шоу, Уан-Биссака, Жеймс, Мактомини, Бруну Фернандеш, Фред, Рэшфорд (Погба, 46), Гринвуд.

Огоҳлантириш: Калулу (65), Диогу Далот (77), Кьер (85), Шоу (90+3), Тео (90+5).

Дастлабки ўйин - 1:1

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" "Сан-Сиро"да ғалабага эришиб, чорак финалга йўл олди.

"Юнайтед" ушбу мавсумда сафар жамоаси бўлиб олди. Дастлабки ўйиндан кейин мураккаб ҳолатда қолиб кетган Сульшер шогирдлари яна сафарда ўзларини кўрсатишмоқда.

90+2. УХХХХ!! Мейте ҳозир Златан томон яхшироқ пас берганида ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЗАРБААААААА!!! Жеймснинг қанотдан оширган тўпига Погба боши билан зарба йўллади. Тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

85. УХХХХХХХ!! Диаснинг пасидан кейин Мактомини дарвозаси томон тепиб юборди. Аммо Хендерсон тўпни ушлаб олди.

82. "Милан" босим уюштирмоқда. Аммо вазиятлар ярата олмаяпти.

78. Бруну узоқ масофадан жарима зарбасидан Жижи томон тўпни тепди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

74. ЗАРБААААА!! Златан бошлади!!! Унинг боши билан йўллаган зарбасини Хендерсон қийинчилик билан қайтарди!

71. Теонинг чиройли паси Златан томон мўлжалланганди. Хендерсон тўпга пешвоз чиқиб, боши билан қайтариб юборди.

65. Ниҳоят, биз кутган онлар! Златан майдонга тушди!

59. "Юнайтед"да хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Магуайр фол ишлатиб, боши билан зарба йўллади.

54. УХХХХХ!! Чалханоглунинг кучли зарбаси Магуайрнинг қорнига тегди. 100 килолик инсон бу зарбани ҳис қилгани ҳам йўқ.

52. ЗАРБАААААА!!! Гринвуд бир рақибининг таъқиби остида зарба йўллай олди. Жижидан ажойиб сейв!

50. ЗАРБАААААА!!! Салемакерснинг зарбасини Хендерсон қайтаришга эришди.

48. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! "Юнайтед"нинг узоқ вақт давом этган ҳужуми 2 дақиқа олдин майдонга тушган Поль Погбанинг голи билан якунланди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. ЗАРБАААААА!! Круничнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

41. ЗАРБААААА!! Салемакерснинг кучли зарбасини Хендерсон бурчакка чиқариб юборди.

40. Бизга Златанни жуда кўп бора кўрсатишди. У иккинчи бўлим бошидаёқ асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

33. "Милан"да вазият юзага келиши мумкин эди. Аммо Хендерсон тўпни ушлаб олди ва Кьерга зарба беришига йўл қўймади.

30. Ҳозирча ҳужумлар кўрмаяпмиз. Вазиятлар юзага келмаяпти.

25. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда.

19. "Юнайтед" ҳужумга ўтганди. Шоу қанотдан пас оширганди ва уни Кьер бурчакка чиқариб юборди.

13. ЗАРБААААА!! Брунунинг зарбаси ноаниқ кетди.

11. "Юнайтед"да яна бир ҳужум. Жеймснинг қанотдан марказ томон узатган пасини Кьер қайтариб юборди.

3. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!! Гринвуднинг ажойиб пасидан кейин Рэшфорд гол уриши мумкин эди. Бироқ тўп унинг ортидан ўтиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Европа футболидаги классик тўқнашув "Милан" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги баҳснинг стартига ҳам оз вақт қолмоқда. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика