RU

Последние новости

18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  0 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  4 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  19 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  7

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди Новости

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди

Европа лигасининг ярим финали "Манчестер Юнайтед" - "Атлетик" жавоб ўйини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Манчестер Юнайтед" - "Атлетик" 4:1

Голлар: Маунт (72, 90+2), Каземиро (80), Хойлунд (85) - Хаурегисар (31).

Манчестер Юнайтед: Онана, Йоро, Магуайр, Линделеф (Майну, 81), Фернандеш, Гарначо (Диалло, 62), Доргу, Мазрауи (Шоу, 62), Каземиро (Амасс, 81), Угарте (Маунт, 62), Хойлунд.

Захирадагилар: Байиндир, Хитон, Фредриксон, Камасон, Эриксен, Мантато.

Атлетик: Агирресабала, Берчиче, Горосабель (Де Маркос, 61), Нуньес, Альварес, Хаурегисар, Руис де Галаррета (Прадос, 61) Гомес (Гурусета, 67), Беренгер, Жало (Олабаррьета, 61), Саннади.

Захирадагилар: Симон, Буаро, Лекуэ, Паредес, Каналес, Рего Мора, Варела Парра, Весга, 

Огоҳлантириш: Мазрауи (25), Хаурегисар (39), Каземиро (59), Нуньес (78), Беренгер (79), Доргу (90+1).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди дўстлар! 21 майдан 22 майга ўтар кечаси финалда инглиз жамоаларини кўрамиз.

90+2. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! МАУНТТТТТ!!! У марказдан бўш дарвозага тўпни киритиб қўя қолди)

Ўйинга 2 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ўйин деярли тугади ҳисоб. Жамоалар тўхтаб қолишди. "Атлетик" фақат фоллар қилиш билан банд энди.

85. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Амад бу гол учун барча ишни қилди ва Хойлундга тўпни оширди. Расмус осонлик билан гол урди!

84. Майнунинг зарбаси соддагина чиқди, Агирресабалага тўпни ушлаб олиш қийин бўлмади.

81. Каземиро кейинги ўйинга сақланди ва захирага олинди. "Олд Траффорд" уни олқишлар билан кузатди. Даҳшатли даражада зўр ўйин кўрсатган Каземиро "Реал"даги прайм даврини эслатиб юборди.

80. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! КАЗЕМИРООООООООО!!! Жарима зарбасидан МЮ осонлик билан ишни ҳал қилди. Иш пишди дўстлар. МЮ финалда "Тоттенхэм" билан ўйнайди.

78. МЮда жарима зарбаси. Манкунианликлар ўзига келиб олди.

Ниҳоят, бизга футбол отаси сэр Алекс Фергюсонни намойиш қилишди. Бу кадрларни биз ҳам кутаётгандик)

74. УХХХХХХХХХ!! Гурусетанинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

72. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! МАУУУУНННТТТТТТТ!! 10 дақиқа олдин майдонга тушган Мэйсон Маунт жуда чиройли гол урди!70. ЗАРБААААААААА!! Брунунинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади. МЮ иккинчи бўлимда биринчи марта ҳужумга ўтди.

68. УХХХХХХХХХХХ!!! Линдельофнинг хатосидан кейин "Атлетик" футболчиси дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.

64. МЮ хотиржамлик билан финални ҳал қиламан деб майдонга тушган шекилли. Бу хато албатта. "Атлетик" доминантлик қилмоқда.

62. Иккала жамоа таркибларида бир қанча ўзгаришлар бўлди.

60. Бу орада МЮда бир йўла уч ўзгариш амалга оширилади.

59. Каземиро рақибини очиқчасига қўполлик билан йиқитгани учун огоҳлантирилди.

58. Меҳмонларда яна бурчак зарбаси.

55. "Атлетик" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Бир зарба Магуайрга тегиб ҳам қайтди. Ҳозирча МЮ учун бироз оғир ва юракка оғриқ берадиган ўйин бўлмоқда)

51. "Атлетик" жарима зарбасига эга бўлди. Хавфли нуқта.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

Танаффус!

45+2. "Атлетик" жуда зўр ҳужум уюштирди. Гомеснинг қанотдан узатмаси зарбага айланиб кетди, Онана тўпни ушлаб олди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. ГАРНАЧЧООООО!! У голли вазиятларни йўқ қилишда давом этади. У бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Гарначо ушбу мавсумда энг кўп голли вазиятлардан гол ура олмаган футболчи ҳисобланади.

41. "Атлетик" жарима майдончаси ичида "Юнайтед" футболчилари кетма-кет йиқилди. Ҳакам бу вазиятларга реакция кўрсатганича йўқ. Мухлислар эса пенальти талаб қилишди.

36. ДОРГУУУУУ! МЮ жуда зўр имкониятга эга бўлганди. Доргу қулай нуқтадан зарба йўллаганди, ҳимоячи тўпни қайтарди.

34. "Юнайтед" ўйинни сокинлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

31. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Хаурегисардан супергол! Бу вазиятда Магуайр қўпол хатога йўл қўйган экан.

30. "Юнайтед" яхши ҳужум уюштирди. Каземиронинг супер пасидан кейин Доргу чап қанотдан марказдаги, дарвоза ёнидаги шеригига тўпни оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

25. Мазрауига сариқ карточка кўрсатилди.

24. ВАР пенальти йўқлигини маълум қилди. 

22. Доргу рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. ВАР ишга тушди, пенальти кўрилмоқда. Менимча бу пенальтига "тортмайди".

21. Беренгернинг зарбаси ноаниқ кетди.

20. Гарначо тезкор ҳаракатлари орқали олдинга кетаётганди. Тўпни осонлик билан рақибига олдирди.

17. Прессинг орқали тўпни олиб қўйган МЮ футболчилари 3-2 ҳолатда ҳужумга ўтди. Хойлунд тўпни яхши тўхтата олмагани учун тўпни меҳмонлар олиб қўйди.

16. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Гарначо рақиб посбони билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди. Агирресабала тўпни ушлаб олди.

13. Гарначо рақиб посбони билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бориши мумкин эди. Агирресабала жарима майдончасини ташлаб чиқиб, тўпни аутга тепиб юборди.

12. Ҳозирча тўлиқ устунлик меҳмонлар тарафида.

9. ЗАРБААААААААА!!! Беренгер жуда қулай нуқтадан Онана дарвозаси томон зарба йўллади. Тўп дарвозадан салгина юқорироқдан ўтиб кетди.

4. "Юнайтед" ҳужумга ўтди. Қанотдан узатилган тўпга ҳеч ким тегмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Учрашув стартига оз вақт қолмоқда.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика