RU

Последние новости

00:45"Рома" - "Монца"  27 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  6 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  5 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  7 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  12 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  5 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  7 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  4 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  49 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3

Европа чемпионати плей-офф ўйинлари: рақамлар ва фактлар Новости

Европа чемпионати плей-офф ўйинлари: рақамлар ва фактлар

Европа чемпионатлари плей-офф ўйинларига оид қизиқарли фактларни тақдим этамиз.

- Европа чемпионатлари тарихида плей-офф ўйинлари илк бор Евро-96 саралаш доирасида ўтказилган.

- Плей-офф ўйинларида Хорватия ва Голландия терма жамоалари икки мартадан ғолиб чиқишган.

- Плей-офф ўйинларидан чиққан Голландия (2004) ва Португалия (2012) терма жамоалари ярим финалгача етиб боришган.

- Плей-офф орқали кўхна қитъа чемпионатига чиққан 14 та терма жамоадан 9 таси гуруҳ босқичида қолиб кетган.

- Бу сафарги плей-офф қуръаси якшанба куни Тошкент вақти билан соат 15:20 да бошланади.



Қизиқ фактлар:

- Плей-офф ўйинлари тарихида 20 та терма жамоа иштирок этган. Улардан 8 таси ҳеч қачон ютқазмаган, 6 таси эса ҳеч қачон ғалаба қозона олмаган.

- Ушбу ўйинлар тарихида фақатгина Голландия биринчи ўйинда мағлубиятга учраб, иккинчи ўйинда ғалабани ўз томонига оғдира олган (2004).

- Голландия терма жамоаси шунингдек, икки марта ушбу босқичда ғалаба қозониб, иккаласида ҳам гуруҳдан чиқа олган.



- Шотландия терма жамоаси бундай ўйинларда икки маротаба қатнашган ва иккаласида ҳам мағлубият аламини тотиб кўрган.

- Рууд ван Нистелрой ушбу ўйинларда хет-трикка эришган ягона футболчи ҳисобланади. Ўшанда Голландия терма жамоаси шотландларни 6:0 ҳисобида мағлуб этганди.


- Робби Кин ва Йон Дал Томассонлар ҳисобида ҳам ушбу босқичда киритилган 3 та гол бор.

- Қуйидаги футболчилар ушбу босқичда 4 та ўйин ўтказишган: Миленко Ачимович (Словения), Младен Дабанович (Словения), Дамьен Дафф (Ирландия), Барри Фергюсон (Шотландия), Амир Карич (Словения), Миран Павлин (Словения), Стипе Плетикоса (Хорватия), Дарио Срна (Хорватия) ап Златко Захович (Словения).

- Фақатгина 3 та терма жамоа плей-офф ўйинларининг иккисида ҳам ғалаба қозона олган:  Дания (2000, Исроил устидан), Испания (2004, Норвегия) ва Чехия (2012, Черногория).


УЕФА расмий сайти асосида тайёрланди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика