RU

Последние новости

08:10Европа лигаси. «Рома»нинг кейинги босқичдаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:40Клаудио Раньери Шомуродовнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  13 03:05Европа лигаси. Моуринью амаллади, пешқадамни мағлуб қилган жамоа плей-оффга чиқа олмади ва барча натижалар  11 02:53Европа лигаси. Шомуродов захирадан тушиб гол урган ўйинда "Рома"дан ишончли ғалаба  19 01:50Месси ЖЧ-2026да ўйнайдими? Скалони жавоб берди  2 01:19Неймар собиқ жамоасига қайтаётганини эълон қилди  0 00:49"Ал Ҳилол" Неймарнинг ўрнига "Реал" футболчисини олиб келмоқчи  0 00:34Невилл "Арсенал"дагиларнинг ҳакамни танқид қилиши ҳақида: "Ижтимоий тармоқлар бизнинг вақтларда бўлмасди"  1 00:14Саудия Арабистони. Роналду 921-голини урган ўйинда "Ал Насср"да қийин ғалаба  15 23:23"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди  3 23:11"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"  6 22:462024 йилда трансферлар учун қайси давлат клублари қанча ишлатди?  1 22:11"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  2 21:54Рой Кин: "Рэшфорд уялиши керак"  0 21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  3

"Евро-2020 кундалиги". Ҳужумкор ўйин кўрсатадиган Дания хотиржам Уэльсга қарши (ўйин ҳақида) Новости

"Евро-2020 кундалиги". Ҳужумкор ўйин кўрсатадиган Дания хотиржам Уэльсга қарши (ўйин ҳақида)

Бугундан бошлаб Европа чемпионатида нимчорак финал ўйинлари старт олади.

Энди бундан бундан буён ютган жамоа қолиб, юрқазгани уйига қайтаверади. Бугунги кунга белгиланган икки учрашувнинг дастлабкиси Уэльс — Дания терма жамоалари иштирокида ўтказилади. 

Ушбу терма жамоалар гуруҳ босқичида 2-ўринни олиб кейинги босқичга чиқишди. 

Уэльс терма жамоаси ҳақида

Ушбу терма жамоани ўтган Европа чемпионатида чорак финалга қадар етиб келиб, Португалияга мағлуб бўлганини эсласангиз керак. Жамоа мазкур Еврода "A" гуруҳидан ўз иштирокини бошлади. 

Дастлабки турда Швейцарияга қарши майдонга тушган уэльсликлар дуранг ўйнашга муваффақ бўлди. Ўша ўйинда Уэльс ўйин бобида швейцарияликлардан ортда қолди. Европа чемпионатининг иккинчи ўйини сифатида ёдда қолган учрашув бироз зерикарли бўлган эди. 

Кейин турда эса Уэльс Туркияга қарши ўйин ўтказди. Балки туркияликларнинг ўйини ёки бирор бошқа сабаб — Уэльс ўша ўйинда чинакамига устунликка эга бўлди. Баҳснинг дастлабки дақиқалариданоқ Бэйл — Рэмзи жуфтлиги Туркия ҳимоясини бузиб ташлади. Рэмзи бир неча бор яккама-якка вазиятлардан унумли фойдалана олмади. Аммо барибир кейинчалик ўз мақсадига эриша олди — бу гол ҳам яккама-якка вазиятдар урилди. Ўйин сўнггида ҳам Уэльснинг кўрсатган ўйини Туркияникидан кучли бўлди. 

3-турда Уэльс Италияга қарши ўйнади. Италия ҳам, Уэльс ҳам 2-турдан кейин нимчорак финалга чиқишларини аниқ қилиб олишган эди. Италия таркибда бир неча ротацияларни амалга оширди. Гарчи ушбу баҳс зерикарлироқ бўлса-да, Италия ғалабага эришди.

Дания терма жамоаси ҳақида

Бу терма жамоанинг 1-тур ўйинини кўпчилик бир Эриксен воқеаси билан яхши эслаб қолган бўлса керак. Биргина шу ҳолат барчанинг эътиборини ўзига торта олган эди. Лекин ўша баҳсда Дания мағлуб бўлган — Финляндия терма жамоасига. Ўйинда 90 дақиқа Дания устун бўлиб турди. Бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштиришга ҳам муваффақ бўлди. Лекин натижа томонлама данияликлар мағлуб бўлишди ўша куни. Ҳатто Дания ўша баҳсда пенальтидан ҳам гол ура олмади. 

2-турда Дания Бельгияга қарши баҳс олиб борди. Шу ўйинни данияликлар жуда ҳам ажойиб бошлашди. Дастлабки 15 дақиқада Дания Бельгияни жарима майдончаси ичига "қамаб қўйди". Бир қатор ҳужумлар билан рақибларини шошириб қўйишди. Иккинчи бўлимда ҳам хавфли ҳужумлар ташкил эта олган Дания ўз дарвозасида 2 бор гол қўйиб юборди. Жамоа бир бор Бельгия дарвозасини ишғол қилди. Аммо якунда барибир данияликлар 3 очкодан маҳрум бўлишди. 

3-турда Россия билан ўйинда Дания яна илк дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олиб, олдинга борди. Ҳатто Россия ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасида майдон чизиғининг Дания дарвозаси жойлашган қисмига ўта олмай қолди. Ўша ўйин тақдирини Даниянинг узоқ масофадан берган зарбалари ҳал қилди деса бўлади. Россия эса бир марта гол урди, шу ҳам пенальтидан.

Хулоса

Ортда қолган ўйинлардан келиб чиқиб Уэльснинг ўйинин таҳлил қилсак, жамоа ўзидан кучли терма жамоаларга қарши эҳтиёткорроқ ва ҳимоявийроқ ўйнагинини кўриш мумкин. Бу нарса 1- ва 3-турларда кўриниб қолди. 2-турда Туркияга кўрсатган ўйини эса уларнинг нималарга қодир эканлигини кўрсата олди, қайсидир бир маънода.

Дания эса юқорида тарифланганидек ўйинни ўз назоратига олишни истайди. Ҳужумлар ташкил этиш бобида ҳам шундай. Жамоада ажойиб комбинацион ўйин ва узоқ масофадан зарба берадиган футболчилар йиғилган. Бу нарса ўтган 3 турда яққол кўринди.

Уэльс — Дания қарама-қаршилигида фаворит данияликлар. Агар натижа эмас, балки ўйин эътибори билан олиб қаралганда шундай. Аслида, натижа жиҳатдан катта фарқ йўқ. Хусусан, икки терма жамоа ҳам ўз гуруҳларида 2-ўринни эгаллашган. Очколар бобида Уэльс бир очкога устун. Шу боис катта фарқ йўқ деса ҳам бўлади. Мазкур ўйинда Роб Пейж шогирдларига осон бўлмайди. Бэйл ва Рэмзининг ўйини ҳам катта нарсани ҳал қилиши мумкин. Каспер Хьюлманд туза олган жамоавий ўйин эса Данияга катта устунлик беради. 

Қадрли мухлис, сиз мазкур учрашувда қайси терма жамоа ғалаба қозонади деб ўйлайсиз?

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика