Евро-2020 финалини Европанинг энг бой ҳаками бошқаради — унинг ўз супермаркетлар тармоғи бор
11 июл 2021 22:03
Новости
Евро-2020 финалини Европанинг энг бой ҳаками бошқаради — унинг ўз супермаркетлар тармоғи бор
Бьорн Куйперс юксакда: ундан олдин нидерландиялик ҳакамлар ҳеч қачон Европа чемпионатида финалида ишламаган
Куйперс нафақат ҳакам, балки муваффақиятли ишбилармон ҳисобланади. Бьорн супермаркетлар, дам олиш уйлари ва гўзаллик салонига эгалик қилади, унинг бойлиги 16 миллион еврони ташкил қилади ҳамда Европанинг энг бой футбол ҳаками ҳисобланади.
Куперс ҳакамлардан ғазабланарди — отаси уни ҳакамликка ўқишга юборди. Бьорн ЖЧ-2014 финалида ишлаши мумкин эди, аммо Нидерландия терма жамоаси бунга халақит берди
15 ёшли Бьорн ўз туғилиб-ўсган жойи Олдензалдан (Германия билан чегарадош шаҳарчада деярли 30 минг аҳоли истиқомат қилади) "Квик 20" жамоаси ёшлари таркибида футбол ўйнарди. Унинг отаси Ян ўғлини кузатгани тез-тез ўйинларга борар, бироқ Бьорннинг хатти-ҳаракатлари падари бузрукворнинг жаҳлини чиқарарди: Бьорн ҳакамлар билан доимо тортишиб, уларни сўкарди. Шундай ўйинларнинг бири якунлангач, Ян ўғлига киноя аралаш: "Бориб ҳакамлик курсига рўйхатдан ўт, чунки сен қоидаларни жуда яхши биласан", деди. Ёш Бьорн бунга итоат этди.
32 ёшида Куйперс Нидерландия чемпионатиниинг Витесс — Виллем II баҳсида дебют қилди. Унинг карьераси аста-секин ўсиб борди: 2012 йилда Бьорн Европа чемпионатига қадам қўйди (кучли ёмғир туфайли Украина ва Франция ўртасидаги ўйин тўхтатиб қолди), бир йил ўтгач, у "Амстердам Арена"да Европа Лигаси финалини бошқарди (ўшанда "Челси" "Бенфика"ни мағлуб этди), кейин эса Конфедерациялар кубогида ҳакамлик қилди.
2014 йил Куйперснинг фаолиятидаги энг яхши йил бўлди. Биринчидан, у "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финалида ишлади (ўша учрашувда 12 та сариқ карточка кўрсатиб, рекорд ўрнатган), кейинчалик жаҳон чемпионати финалини бошқариши мумкин эди, аммо унга ўз мамлакат терма жамоаси халал берди — Нидерландия 1/2 финалига қадар етиб борди. "Биз бундан бир оз хафа бўлдик, аммо бу узоқ вақт давом этмади, — дейди кейинчалик Куйперс.
Куйперс 2015 йилги Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидаги "Челси" — ПСЖ ўйинини фаолиятидаги энг ёмон ўйин деб атайди. Ўшанда у Златан Ибрагимовични 31-дақиқада Оскарга нисбатан қўполлик қилгани учун майдондан четлатганди ва бу ҳолат жуда кўп танқидларга сабаб бўлганди. Кейинчалик Куйперс ўша иши нотўғри эканлигини тан олди.
Шунингдек, "лолалар юрти" реферисининг рўйхатига Евро-2016 (гуруҳдаги иккита ўйин ҳамда Франция ва Исландия ўртасидаги ёрқин чорак финал) ва Европа Лигасининг 2018 йилдаги финали ҳам қайд этилди.
Куйперс ЖЧ-2018 финалига тайинланишини кутди, аммо сўнгги баҳс унга насиб этмади: "Ҳафсалам пир бўлди. Ҳар қандай ҳакам бундай ўйинда ишлашни орзу қилади, афсуски, финалга мен тайинланмадим".
Куйперс супермаркетлари: кунига 7 соат ишлайди ва тартибни назорат қилиш учун эрталаб дўконларни айланади
Куйперс тадбиркорлар авлодидан. Унинг бобоси ва бувиси ўз бизнесини 1937 йилда бошлаган: улар уйнинг ўзида дўкон очиб, велосипедда мол етказиб беришган. Куйперснинг отаси эса ёшлигиданоқ бизнес асосларини ўрганган, кейинчалик онаси ҳам бу ишга қўшилган.
Бьорн Неймеген университетининг бизнес менежменти факультетини тугатгандан сўнг, бизнес йўлига кирди. "Отамнинг қанчалик беҳуда асабийлашганининг гувоҳи бўлдим. У жуда кўп ишларди. Бу менда жуда катта таассурот қолдирди ва муҳим сабоқ бўлди", — деб эслайди Куйперс. "Гарчи ота-онам мендан кўра кўпроқ пул муаммосига дуч келишган бўлса-да, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу муаммодан қутулишни хоҳлардим".
Куйперснинг ўзи учта C1000 супермаркетини бошқарган ва 2013 йилда улардан бири Нидерландияда энг яхши супермаркет деб топилган. 2014 йилда унда муаммолар бошланди ва иккита дўконни сотишга тўғри келди, учинчиси эса Jumbo супермаркетлар тармоғига кирди.
"Биз билан бирга ишлаган ҳар бир ходим учун ишдан бўшатиш қарорини қабул қилиш қийин эди. Бу менга қаттиқ таъсир қилди. Аммо битта дўконни сақлаб қолиб, уни Jumbo'нинг бир қисмига айлантириш яхши қарор бўлдидеб ўйлайман. 2015 йилнинг ёзи омадсиз ўтди, дўкон ташриф буюрувчилар ва ходимлар ишончни йўқотди. Биз ёндашувимизни ўзгартирдик ва 2016 йилда яна энг яхши супермаркетга айландик. Бу машаққатли меҳнатга яраша мукофот бўлди".
Куйперс бизнес билан жиддий шуғулланади. У шаҳарда бўлганида, кунига 7 соат ишлайди ва режалаштиришни назорат қилади, эрталаб эса дўконларни айланиб чиқади, дўкон очилишига ҳамма нарса тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилмагунча у ердан кетмайди. Агар бирор жойга кетиши керак бўлса, рафиқаси Марлиз ва ёрдамчилар гуруҳи ҳамма нарсани назоратига олади.
"Мен харидорларга Лионель Месси, Златан Ибрагимович ёки Криштиану Роналду билан бир хил муносабатда бўламан", дейди Куйперс. "Ҳамма нарса ҳурмат, аниқлик ва самимий мулоқот атрофида айланади".
Куперснинг принциплари: жамоавий иш ва завқ. У Евро-2020'дан кейин карьерасини якунламоқчи эди, аммо ҳозир бунга аминмас
Куйперс бизнесда ҳам, ҳакамликда ҳам худди шу тамойилларга амал қилади.
"Жамоага бир хил яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Бу ҳам футбол майдонига, ҳам супермаркетга тааллуқлидир, — деди Куйперс. — Учрашув пайтида доимий ёрдамчиларим Сандер ван Рукел ва Эрвин Зейнстрга, дўконда эса ходимларга ишонаман. Мен бу ишларни ёлғиз қила олмасдим".
Унинг яна бир қирраси — завқ ола билиш. Куйперснинг айтишича, ҳар иккала машғулот — хобби: "Менга бу ишлар энергия беради. Ҳам футбол, ҳам бизнесни бошқариб, ҳордиқ оламан, чунки бу менга иштиёқ бағишлайди".
Эндиликда Куйперс ўз ишида камроқ асабийлашишга ҳаракат қилмоқда: "Менга агар ишларингиз 95% яхши бўлса, унда қолган 5% ҳақида қайғурманг, дейишди. Сиз ижобий нарсаларга эътиборингизни қаратишингиз керак. Илгари мен кўпроқ бизнесга эътибор қаратардим, ҳозир эса ҳам тадбиркор, ҳам ҳакам сифатида ўзгардим. Мен ўзимни янада эркин ҳис қила бошладим, лекин бу менинг бу соҳаларга юзаки муносабатда бўлишимни англатмайди".
Куйперс ҳакамлик фаолиятини ушбу турнирдан сўнг якунлашини айтди: "Шу йўл орқали дам олиш кунларига эришаман. Хотиним билан шанба куни кечки овқатга чиқишим мумкин. Гарчи Евро-2020'даги энг кекса ҳакам бўлсам ҳам, турнирдан олдин ҳуштагини михга илишига ишончи комил эмасди: "Мен жуда яхши формадаман. Қарорим ҳиссиётларимга, уйдаги ишлар қандай кечаётганига ҳамда Европа чемпионатинг қандай ўтишига боғлиқ бўлади. Турнирдан кейин таътилга чиқаман, келажагим ҳақида кейинроқ ўйлаб кўраман".
***
"Учрашувлар пайтида кўринмасликни афзал кўраман. Мен спектаклда иштирок этишга розиман, фақат ёрдамчи бўлиш орқали. Асосий ижодкорлар — футболчилар", — деди Куйперс.
Умид қиламизки, у бу мақсадига қитъа турнирининг ҳал қилувчи баҳсида эришади.
Оқил Абдубарноев таржимаси
Италия Леонардо Бонуччи - 67', Доменико Берарди - 121', Леонардо Бонуччи - 121', Федерико Бернардески - 121' |
ЕВРО - финал . Тур final 12/07/2021, 01:00 3
:
4
Завершен ПП
|
Англия Люк Шоу - 2', Гарри Кейн - 121', Харри Магуайр - 121' |
Стадион: Wembley, 67173 зрителей
Главный судья: Бьерн Куиперс
Комментарии