RU

Последние новости

12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  15 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  11 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2

Евгений Кочнев: “Агар яхши таклиф бўлмаса, Бангладеш чемпионатига қайтишим мумкин” Новости

Евгений Кочнев: “Агар яхши таклиф бўлмаса, Бангладеш чемпионатига қайтишим мумкин”

Бухоролик ярим ҳимоячи Евгений Кочнев бу мавсумда Бангладеш чемпионатида ўтказди.

 Футболчи “Уттарад Баритха” шарафини ҳимоя қилди. Кочнев мавсум якунлари ва келгусидаги мақсадлари бўйича ўз фикрларини билдирди.

- Евгений, аслида Бангладешга йўл олишингиз қай тариқа амалга ошганди?


- Мавсум бошида Бангладешдан бир агент мен билан алоқага чиққан эди. У “Уттарад Баритха” клубидан таклиф бўлаётганини айтди. Бориб, шароитлари билан танишиб чиқдим. Шу тариқа, клуб билан шартнома имзолагандим.

- У ердаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?


- Албатта. Бош мураббий барча ўйинларда менга ишонч билдирди. Клубим сафида бир нечта голларни ҳам уришга муваффақ бўлдим. Умуман олганда, мавсум мен учун омадли тарзда кечди. Клубимиз янги жамоа бўлса-да, кўплаб жамоаларга яхшигина бошоғриқ бўлди.

- Келгусида ҳам фаолиятингизни Бангладешда давом эттирмоқчимисиз?


- Барчаси келиб тушадиган таклифларга боғлиқ. Агар бирорта яхшироқ таклиф тушмаса, балки яна Бангладеш чемпионатига қайтишим мумкин. Чунки у ердан ҳам бир нечта жамоалар қизиқиш билдирган.

- Охирги йилларда Бангладешда ўзбекистонлик футболчилар сони ошмоқда. Бу нима билан боғлиқ?


- Чунки бизнинг футболчилар жуда яхши ўйин кўрсатишмоқда. Маҳаллий йигитлардан бир бош устун. Шу жиҳатидан клублар имкон қадар ўзбекистонлик футболчиларни жалб қилмоқда.

- Ўзимизнинг клубларимиздан ҳам таклифлар тушмоқдами?


- Ҳар қалай таклиф бор. Бироқ мен ўзимда легионер сифатида тўп тепиш истаги юқорилиги сабабли, четга йўл олмоқдаман.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика