RU

Последние новости

12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  0 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  1 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  8 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  13 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  15 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  5 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  9 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  16 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  16

Етакчиларимиздан бири гипсини ечтирди, жароҳатланганлар ва бетоблар бор. Ўзбекистон футзал терма жамоаси лагеридан дараклар ГАЛЕРЕЯ Новости

Етакчиларимиздан бири гипсини ечтирди, жароҳатланганлар ва бетоблар бор. Ўзбекистон футзал терма жамоаси лагеридан дараклар ГАЛЕРЕЯ

Айни пайтда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Бу ҳақда хабар берган эдик.

Қитъа биринчилигига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бораётган Ўзбекистон МТЖ Уммон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришгани ҳақида ҳам бироз аввал хабар бергандик.

Футзал. Ўзбекистон МТЖ Уммон билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади

Афсуски, терма жамоанинг машғулотларида бир йўла 4 нафар футзалчи иштирок эта олмаяпти. Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов ва Илҳом Ҳамроевлар шамоллаб қолган бўлса, Клим Тюгаев тиззасидан кичик жароҳат олган. Бундан ташқари, жароҳат олган яна бир ўйинчи Шаҳзод Саъдиевнинг ўрнига йиғинга "Динамо"нинг бошқа бир аъзоси Лазиз Убайдуллаев жалб қилинган.

Дилшод Раҳматов шамоллаш сабаб машғулотларни вақтинча ўтказиб юбормоқда.


Клим Тюгаев эса тиззасидан енгил жароҳат олган.


Терма жамоа лагеридан яхши янгилигимиз ҳам бор. Етакчиларимиздан бири Даврон Чориев бугун оёғидаги гипсни олдирди. Ҳозирча ҳаммаси жойида ва мураббийлар душанбадан уни машғулотларда кутишаётганини таъкидлашди.

Даврон Чориев бугун оёғидаги гипсни ечтирди. Ҳаммаси жойида бўлса душанбадан енгил машқларни бошлайди.


Бугун жами 16 нафар футзалчи машғулотларда иштирок этди. Яна 5 нафар ўйинчи душанбадан яна машғулотларга қайтиши кутилмоқда. Айни пайтда мураббийлар ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида ишлашмоқда ва юкламалар берилмоқда. Машғулотлар қувноқ, шу билан бирга йигитлар учун чарчоқ билан ўтмоқда)

Рустам Умаровга қараб юкламалар қай даражада бўлаётганини тахмин қилишингиз мумкин)


Йиғинда иштирок этаётган футзалчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Рустам Умаров (АГМК), Равшан Элибоев ("Пахтакор"), Аббос Элмуродов ("Локомотив"), Клим Тюгаев ("Локомотив").

Ўйинчилар: Анасхон Раҳматов (АГМК), Машраб Одилов (АГМК), Ихтиёр Ропиев (АГМК), Илҳом Ҳамроев (АГМК), Дилшод Раҳматов (АГМК), Ҳусниддин Нишонов (АГМК), Акбар Усмонов (АГМК), Хушнур Эркинов ("Сўғдиёна"), Сунатулла Жўраев ("Насаф"), Абдулла Солиҳов ("Локомотив"), Равшан Исматуллаев ("Динамо"), Жавлон Аноров ("Максам-Чирчиқ"), Константин Свиридов ("Максам-Чирчиқ"), Дилмурод Шавкатов ("Пахтакор"), Фарҳод Абдумавлонов ("Пахтакор"), Лазиз Убайдуллаев ("Динамо").


Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ажойиб кадрларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Толибжон Қосимов


Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида 16 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради. Уммон эса "A" гуруҳида Туркманистон, Вьетнам ҳамда Тожикистон термалари билан беллашади.

Қитъанинг энг кучли 5 жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган тўққизинчи мундиалга йўлланмани қўлга киритади.


Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ажойиб кадрларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика