RU

Последние новости

21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  0 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  0 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  1 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  17 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  8 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1

Эстонияда тўп тепаётган легионеримиз жамоаси ҳақида нималарни биламиз? Новости

Эстонияда тўп тепаётган легионеримиз жамоаси ҳақида нималарни биламиз?

Ўзбекистонлик ҳимоячи Абубакр Мўйдинов фаолиятини Эстония Меистрилигаси вакили “Тулевик Вильянди” клубида тўп сурмоқда.

 Қуйида ушбу жамоа ҳақида айрим маълумотларни тақдим қиламиз. 

Қачон ташкил топган?

Узоқ тарихга эга бўлган “Тулевик Вильянди” 1912 йилда ташкил топган. Бир йилдан сўнг Вилъянди кўли бўйида қурилган “Вильянди” стадионида тўп сура бошлаган. Биринчи жаҳон уруши туфайли ушбу жамоа 1927 йилга қадар фаолиятини тўхтатган. 1937 йилдан бошлаб эса Эстония “Б” класс минтақавий чемпионатида ғолиб бўлган. 1940 йилда эса Совет Иттифоқи Эстонияни босиб олганидан сўнг, жамоа бутунлай тарқатилиб юборилган. 

1977 йилда эса жамоа “Вильянди Линнамесконд” номи билан қайта ташкил топди. Орадан тўрт йил ўтиб эса Эстония олий чемпионатига кўтарилди ва ўн икки йил давомида юқори лигасида тўп сурган. 1992 йилга келиб эса жамоа номи “Тулевик” номига ўзгартирилган. 

Бу жамоа 1998 йилда халқаро майдонда дастлабки учрашувини УЕФА Интертото кубогида ўтказди ва “Сент-Галлен”га имкониятни бой бериб, мусобақани биринчи давра саралаш баҳсидаёқ тарк этади. 1998-1999 йилда Эстония кубоги финалига қадар етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда “Левадия”га ютқазиб қўйган. 2016 йилда эса Эстония қуйи лигасида 2016 йилда ғалаба қозониб, Меистрилигага йўлланма олган. 

Стадиони ҳақида

Ҳозирда жамоа 2010 йилда қайта таъмирланган “Вильянди Линнастадиони”да тўп суради. Умумий сиғими 1084 нафар мухлисга мўжалланган стадион мамлакатдаги энг яхши ўйингоҳлардан бири ҳисобланади. 

Легионерлари

“Тулевик Вильянди” жамоасида бугунги кунда 6 нафар легионер футболчи тўп суради. Ҳамюртимиз Абубакр Мўйдиновдан ташқари, 4 нафар нигериялик ҳамда 1 нафар камерунлик футболчилар тўп сурмоқда. Айтиш керак, клубдаги барча легионерлар ёш футболчилар ҳисобланади. 

Казеем Болажи 

Фуқаролиги: Нигерия

Туғилган йили: 2002 йил 13 декабрь

Амплуаси: ярим ҳимоячи


Ганиу Огунгбе

Фуқаролиги: Нигерия

Туғилган йили: 1992 йил 1 декабрь 

Амплуаси: ҳимоячи


Ридван Бабатунде

Фуқаролиги: Нигерия

Туғилган йили: 2001 йил 5 май

Амплуаси: ҳимоячи


Арч Минтонго

Фуқаролиги: Камерун

Туғилган йили: 2002 йил 10 апрель

Амплуаси: ярим ҳимоячи


Паул Одунайо Адерибиже

Фуқаролиги: Нигерия

Туғилган йили: 2002 йил 13 июнь

Ампуласи: ҳужумчи


Абубакр Мўйдинов тўғрисида

21 ёшли ҳамюртимиз бу жамоада асосан ҳимояда тўп тепмоқда. Аслида у вингер ва ҳужумчи сифатида БАА ва Португалия клубларида ҳаракатланган. Португалиянинг “Леихоес” клубининг 23 ёшгача бўлган жамоасида бир муддат ўйнаганидан сўнг у эркин агент сифатида 2021 йилнинг 3 апрель куни “Тулевик” билан шартнома имзолади. Бу клубда ҳозиргача 11та учрашувда майдонга тушиб, бир маротаба тўп йўллади. 

"Элдор Шомуродовнинг ортидан кўплаб ўзбекистонлик футболчилар Европа клублари назарига тушмоқда". Эстонияда тўп тепаётган Абубакр Мўйдинов билан интервью

Маълумот учун

“Тулевик Вильянди”

Ташкил топган йили: 1912 йил 23 сентябрь

Стадиони: Вилянди Линнастадион (1,084 нафар сиғимига эга)

Президент: Раико Мутле

Бош мураббий: Яанус Реител

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика