Эшитдик-да! Суперлиганинг сўнгги тур ўйинлари бир кунда бўлмайди
20 ноя 2019 11:50
Новости
Эшитдик-да! Суперлиганинг сўнгги тур ўйинлари бир кунда бўлмайди
ПФЛ Суперлиганинг 25 ва 26-тур ўйинлари бир кунда, бир вақтда ўтказилиши борасида хабар тарқатган эди.
Эшитишимизга қараганда 26-тур ўйинлари бир кунда ўтказилмайди.
Гап шундаки 30 ноябрь куни Тошкентда бир йўла иккита "Локомотив" - "Пахтакор" ва "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйинлари бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Бироқ ИИБ битта шаҳарда бир вақтда иккита футбол ўйини ўтказилишига рухсат бермайди. Шу боис ҳам жуда катта эҳтимол билан қайсидир ўйин бошқа кунга кўчирилади.
26-ТУР
30 ноябрь, шанба
14:30 АНДИЖОН — ҚИЗИЛҚУМ
14:30 ЛОКОМОТИВ — ПАХТАКОР
14:30 НАСАФ — ДИНАМО
14:30 БУХОРО — АГМК
14:30 МЕТАЛЛУРГ — СУРХОН
14:30 ҚЎҚОН-1912 — НАВБАҲОР
14:30 БУНЁДКОР — СЎҒДИЁНА
Комментарии