Эшитдик-да! Шароф Муҳитдинов "Пахтакор"га ўтишга яқин
13 фев 2021 08:11
Новости
Эшитдик-да! Шароф Муҳитдинов "Пахтакор"га ўтишга яқин
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" клуби ярим ҳимоячиси фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Шароф Муҳитдинов тез орада "Пахтакор" машғулотларига қўшилади ва жамоа билан эркин агент мақомида шартнома имзолайди. Унинг "Насаф" билан шартномаси 2020 йил охирида якунига етганди.
Эслатиб ўтамиз, 11 декабрь куни сайтимизда футболчига "Пахтакор" жиддий қизиқаётгани ҳақида хабар чиққанди. Шота Арвеладзенинг жамоани тарк этиши бу трансфер амалга ошишини бироз чўзилишига сабаб бўлди.
Маълумот учун, Шароф Муҳитдинов "Насаф" академияси тарбиланувчиси ҳисобланади ва футболчи қаршиликлар таркибида турли позицияларда ўйнаган. Аслида марказий ярим ҳимоячи ҳисобланган Муҳитдинов бир вақтнинг ўзида ҳам чап қанот ҳимоячиси, ҳужумкор вингер ва майдон марказида ҳаракатланиши мумкин.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии