RU

Последние новости

22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  2 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  3 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  11 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  4 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  16 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  18 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7

Эшитдик-да! Санжар Рашидов "Сўғдиёна" машғулотларига қўшилди Новости

Эшитдик-да! Санжар Рашидов "Сўғдиёна" машғулотларига қўшилди

Қаршининг "Насаф" ярим ҳимоячиси Санжар Рашидов клубни тарк этди.

Эшитишимизга қараганда футболчи айни пайтда Жиззах клуби машғулотларига бориб қўшилган ва катта эҳтимол билан иккинчи даврадан бошлаб яна собиқ клуби сафида ўйнай бошлайди.

Йил бошида "Сўғдиёна"дан "Насаф"га кўчиб ўтган Рашидов Қарши клуби сафида ўз ўйинини топа олмади. Санжар Суперлигада "аждарлар" сафида иккита учрашувда майдонга тушди холос.

9-турда "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев футболчи ҳақида берилган саволга қуйидагича жавоб берди: "Санжар Рашидов билан оғзаки келишувга эришдик, у жамоамизни тарк этади. Афсуски, Рашидов жамоамиз ўйинига киришиб кета олмади. Кўпроқ захирада қолиб кетгани, уни ҳам бизни ҳам қониқтирмайди. Бу ёшдаги футболчи ўйини қовушадиган жамоада фаолият юритгани маъқулроқ".

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика