RU

Последние новости

07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  11 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  24 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  412 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионатига саралашсиз йўл олади Новости

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионатига саралашсиз йўл олади

Футзал бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати 2021 йил 12 сентябрь - 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида бўлиб ўтади.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ана шу мундиалда саралашсиз иштирок этадиган бўлди.

Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи Осиё чемпионати пандемия сабаб ўтказилмайдиган бўлганди. Қитъа биринчилиги аввалига 2020 йил Туркманистонда ўтиши керак эди. Кейинроқ мусобақа Қувайтга кўчирилди, 2020 йилнинг октябрь ойида эса Қувайт мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилганди. Якунда ОФК мураккаб вазият сабаб мусобақани умуман бекор қилди.

Қувайтда бўлиб ўтиши керак бўлган футзал бўйича Осиё чемпионати 2021 йилга қолдирилди

ФИФА эса Литвада ўтиши керак бўлган футзал бўйича Жаҳон чемпионатини 2020 йилдан 2021 йил (12 сентябрь - 3 октябрь)га кўчирганди. Ҳисоб бўйича тўққизинчи мундиал кўчирилган саналарда ўтадиган бўлди.

ФИФА келгусида бўлиб ўтадиган мусобақалар учун тавсия этилган муддатларни тасдиқлади

ОФК Футзал ва Соҳил футболи қўмитаси эса Жаҳон биринчилигига Осиёдан терма жамоаларни саралаган ҳолда юборишга қарор қилди.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, ОФК жамоаларни саралаб олишда икки хил вариантни кўриб чиққан. Булар - 2018 йилги Осиё чемпионати натижаларига қараб ёки охирги учта Осиё чемпионати натижаларига қараб. Ҳар икки ҳолатда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси беш жамоа орасида бўлади. 2018 йил Хитой Тайпейида ўтган қитъа биринчилигида терма жамоамиз бронза медалларини қўлга киритган. Сўнгги 3 мусобақа назар ташласак, вакилларимиз уларнинг барчасида совриндор бўлишган. Ҳатто Япония (2 бор совриндор бўлган) ва Таиланд (1 марта) ҳам бу борада биздан ортда қолмоқда. Тўғри, японлар 2014 йил Вьетнам мезбонлик қилган мусобақада чемпион бўлишган (финалда Эрон пенальтилар сериясида мағлуб этилган). Лекин, 2016 йил Тошкентда ўтган баҳсларда амалдаги чемпионлар ҳатто ярим финалга ҳам чиқа олишмаган.

Юқоридаги мантиқдан келиб чиқсак, ОФК мундиалда қатнашиш учун саралаб оладиган беш жамоа Эрон, Ўзбекистон, Япония, Таиланд ва Вьетнам бўлади.


ОФК бу борада ҳали расмий маълумот бермади. 7 апрель куни ОФК ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтади. Айнан мана шу йиғилишдан сўнг бу ҳақда расмий маълумот берилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатида 2016 йил Колумбия паркетларида дебют қилган ва гуруҳда қолиб кетган. Ушбу мундиал вакилларимиз учун иккинчиси бўлиши мумкин.

Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика