RU

Последние новости

19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  3 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  3 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  2 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  9 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1

Эшитдик-да! Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арафасида Новости

Эшитдик-да! Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арафасида

Мамлакатимизда янги мавсум бошланиш арафасида турибди. Ўз-ўзидан трансферлар ҳам авжига чиққан пайт.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, амалдаги чемпион ва кубок соҳиби "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арасида турибди. Таянч ярим ҳимоячиси БААга учиб кетган. Одил тез орада Дубайнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби билан шартнома имзолайди. Айни пайтда бошқа ҳамюртларимиз Азизжон Ғаниев ва Жалолиддин Машарипов ҳам айнан "Шабаб Ал Аҳли" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Дубайликлар БАА чемпионатида 18 турдан сўнг 32 очко билан 5-ўринда боришмоқда. Жамоа ОЧЛда "A" гуруҳида "Ал Ҳилол", "Истиқлол" ва АГМК ёки "Ал Гарафа"дан бири билан беллашади.

Маълумот учун, "Шабаб Ал Аҳли" таркибида Азизжон Ғаниев 13 февраль куни ички чемпионат доирасида "Ал Ваҳда"га қарши баҳсда жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Катта эҳтимол билан дубайликлар Ғаниевнинг ўрнига Ҳамробековни харид қилишмоқчи.


Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги мавсумда Ҳамробеков Суперлигада 21та ўйинда майдонга тушди ва 4та голли пасни амалга оширди.

Аброр Пирриев Азиз Ғаниев 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди


БАА чемпионати турнир жадвали >>>>> БАА Олий лигаси

Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика