Эшитдик-да! "Насаф" футболчисига Греция клуби қизиқиш билдирмоқда
04 дек 2022 19:01
Новости
Эшитдик-да! "Насаф" футболчисига Греция клуби қизиқиш билдирмоқда
"Насаф" футболчиси тез орада фаолиятини Греция клубида давом эттириши мумкин.
Гап "аждарлар" вакили Ҳусниддин Алиқулов ҳақида кетмоқда. Унга грекларнинг АЕК клуби "оғиз солмоқда".
Сайтимиз ходимлари олган маълумотга кўра, Греция клуби вакиллари футболчининг агенти билан алоқага чиққан. Томонлар келишувга эришганми, йўқми, ҳозирча номаълум, аммо воқеаларни сайтимиз орқали кузатиб борсангиз, барча маълумотларни биринчилардан бўлиб етказамиз.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусниддин Алиқулов жорий мавсум "Насаф" билан Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди, Суперлигада бронза медлларини қўлга киритди.
АЕК айни дамда Греция чемпионатининг 13-туридан сўнг 2-ўринда кетмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии