RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Эшитдик-да: Мураббийлар 2та турга келишишган экан, энди нима бўлади? Новости

Эшитдик-да: Мураббийлар 2та турга келишишган экан, энди нима бўлади?

Олий лиганинг дастлабки икки тури жуда ҳам чиройли ўтди. Ким аслида кимлигини кўриб олишимиз учун мана шу икки турнинг ўзи кифоя экан.
Тўғри, баъзи жамоалар учун тақвим жуда зўр келганди. Келишув туфайли масалан, "Машъал" икки ўйинда ҳам тоза ўйнаб, турнир жадвалининг биринчи поғонасидан жой олиб турибди. "Олмалиқ"ни эса ҳақиқий кучини кўрдик. ОЧЛ жамоаларига қарши кечган ўйинларда жами тўрт очко тўплади ва биринчи давранинг энг қийин 4 ўйинидан 75 фоизли натижа билан ўтиб олди. Бу эса жамоани чемпионлик учун ҳам кураш олиб бориши мумкинлигидан далолат, агар келишув ўз кучида қолса.

Бизга маълум қилишларича, мураббийлар дастлабки икки турга келишиб олишган экан. Яъни, 1 ва 2-турларда ҳалол футбол ўйнашга. Айнан 2та турдан кейин яна битта йиғилиш ўтказилиши лозим. Иккинчи тур ҳам якунига етди, эрта-индин олий лига мураббийлари яна бир бор давра столида йиғиладилар. Ўз навбатида биз ўқувчилар номидан, мана шу хабарни ўқиётган барча-барча мураббийлардан келишувни яна 28 турга чўздиришни илтимос қилиб қоламиз.

Лекин гуруч курмаксиз бўлмайди. Ҳозирча мураббийлар ўртасида бир-бирларига ишонч катта эмас. Шунинг учун айрим мураббийлар, мен қолган турларда ҳам ҳалол ўйнасам-у, рақиб бош мураббийи қинғир иш қилиб қўймасмикин деган ҳадикда. Ўзаро ишонч йўқ. Мураббийлар аллақачон ишончдан чиқиб кетишган, энди уни қайтариш бироз қийин бўлади. Агар шундай ишлашда давом этсак, уни қайтишига ишонишимиз мумкин.

Келишилган ўйинларни йўқотишда ҳакамларнинг ҳам хизмати катта. Улар орасида ҳаммани ҳам тўғри ишлайди деб айта олмаймиз. Мураббийлар айнан шундан ҳавотирда. Мана, Эрматов ва Коваленкога ўхшаб ишланглар, бутун дунё тан олсин сизни. Энг олий ютуқ шу эмасми аслида? Уларнинг ортидан келаётган Асимов, Цейтлин каби ҳакамларни мисол қилишимиз мумкин.

Агар ҳакамларимизнинг барчаси ҳалол меҳнат қилса, ўйин давомида ҳақорат қилган мухлис жамоасини катта миқдорда жаримага тортиш ёки бир нечта ўйинга учрашувни мухлисларсиз ўтказишни ҳам кўриб чиқиш керак. Боиси, ҳалол футбол сари олға қадам ташлаётган эканмиз, демак барчамиз бирлашишимиз керак.

Яқинда бир мураббий қўнғироқ қилиб, ҳалол футбол борасида ОАВни ҳам ёрдамга чақирди. Уларнинг орасида кўпчилик ҳакамлардан қўрқяпти. Шунда бир таклиф чиқди. Олий лига клублари келишган ҳолда, ПФЛга берадиган бадал пулларини оширсинлар. Ошган пул асосида ПФЛ қонуний равишда ҳакамларнинг маошини оширсин.

Балки айнан биз ҳали ҳеч ким қўлламаган ишни амалга ошириб кўрармиз. Тан оламиз, бугун олий лигадаги ҳакамлар, ундаги футболчиларга нисбатан бир калла устун. Аммо футболчилардан фарқли равишда ҳакамларимиз легионер бўлиб кета олмайдилар. Уларнинг қора қозонлари олий лига орқали қайнашга мажбур. Шундай экан, ҳакамларнинг категорияси ва тажрибасидан келиб чиқиб пул тўлансин. Масалан, Эрматов ва Коваленконинг бригадасига ҳар бир ўйинга 30 000 000 сўм дейлик. Унга яқин юрадиганлар 20 000 000 сўм. Ўртамиёналар 15 000 000, энди чиқаётганлар 10 000 000. Шунда уларга нисбатан бироз адолат бўларди. ЖЧ ҳаками ҳам, энди олий лигага қадам қўйган ҳакам ҳам бир хил пул топиши бу тўғри бўлмаса керак. Олий лигада ҳамма футболчи бир хил даромад қилмайди-ку. Хуллас бу ҳам таклиф, уни ўйлаб кўриш ПФЛ ва клубларимиз қўлида. Чунки бадал пулини клублар беради.

Мана шундай таърифлар ишлаб чиқилса, кейин ҳакамларимизда янада ўсишни кузатишимиз мумкин. Яқинда шу масала юзасидан бир назоратчи билан гаплашганимда у ҳам фикримни маъқуллади.

Яна бир нарса, бугунги кунда Равшан Эрматов том маънода футболимиз юзига айланиб улгурди. Бу кишининг ўзбек ҳакамлари олдида тутган ўрни катта. Ҳар бир соҳада ходимлар қулоқ соладиган кишиси бўлади. Менимча, олий лига ҳакамлигидаги мана шу киши Равшан Эрматов бўлади. Истардикки, Равшан Эрматов олий лигадаги барча ҳакамларни тартибга чақирса. Яъни, гуручдаги курмакларни. Шунда Эрматовга қўшилиб, терма жамоамиз ҳам ЖЧга борарди. Шунда ОЧЛда икки эмас, 5-6 бригада ҳакамлик қиларди. Шунда кичик ЖЧлардаги ҳакамларимиз сони ошарди. Шундай экан, Равшан ака, биз ОАВ ва сайт ўқувчилари сизни норасман бўлса-да, уларга САРДОР этиб тайинладик ва сиздан қолган ҳакамларимизни назорат қилишингизни сўраймиз.

Эндиги мурожаатимиз клуб раҳбарларига. Мураббийларимиз ЭРКАК бўлиб қўл ташлашдими келишмасликка, энди сизлар ҳам мураббийингизга имконият беринг. Одатда мураббийлар нима учун келишадилар, ўз ўринларини йўқотгилари келмайди. Келишилган ўйинда ижод бўларканми? Йўқ, албатта. Гар шундай экан, мураббийларга қўйиб беринг. Ҳалол футболда, бир-икки йил ўзларини синаб олсинлар. Мана шунда биз қайси мураббий қандай кучга эгалигини кўрамиз. Биз нафақат футболчиларни, балки мураббийларнинг ҳам чет эл жамоаларига кетишини истаймиз.

Олий лигада олтин медал учун курашиш яхши, аммо ўйинлар мана шундай ҳалол ўтса, ҳаммангиз мана шу олтин медални қўлга киритган бўласиз, бу медалнинг номи ВИЖДОН медали бўлади. Ҳалол футболда ютилган ғалабадан кейин чойхонада ҳам керилиб палов ейишингиз мумкин. Биров "Эҳ, уни сотиб олдин-ку жўра, қўй мақтанма", демайди. Буни бир ўзингизда синанг. Шундай ҳам бемалол ўтираман деб гапни бўлманг, ичингизда барибир ўзингизни алдай олмайсиз.

Мана шундай қизиқ кутилиши кутилаётган чемпионат учун аввало Мираброр Зуфаровичга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Мана шундай ўйинлар олий лигани безаяпти ва мухлисларнинг унга бўлган қизиқишини орттиряпти. Буни сайтга ташриф буюраётган ўқувчилар сонини ортаётганидан ҳам билиб олсак бўлади. Авваллари фақат тур бўладиган куни одам гавжум бўларди, бугунга келиб кун сайин ўқувчиларимиз кўпайиб боряпти. Демак, эрта-индин бўлиб ўтадиган йиғилишда клубларимиздан ҳалол футболни яна 28 турга узайтиришларини илтимос қилиб қоламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика