RU

Последние новости

18:34Раньери: "Шомуродов майдонда бор куч-ғайратини сарф этади. Уни шунинг учун ҳам яхши кўраман"  1 18:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойдаги илк машғулотини ўтказди  0 18:15Суперлига. "Хоразм" — "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  12 18:10Бешта клуб Мюллерни ўз сафига қўшишдан манфаатдор  0 17:47Ямалнинг отаси испаниялик мухлислар Ламин билан фахрланишлари кераклигини таъкидлади  3 16:55"Барселона" "Аталанта" ҳужумчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр  2 16:35"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади  0 16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  4 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   28 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  2 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  12 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  19 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  14

Эшитдик-да! "Металлург" сафига яна бир эронлик футболчи келиб қўшилди Новости

Эшитдик-да! "Металлург" сафига яна бир эронлик футболчи келиб қўшилди

Суперлига клублари 2-давра олдидан таркибни шакллантириш ишларини давом эттиришмоқда.

15 июль куни Бекободнинг "Металлург" жамоасига бир қатор ўйинчилар келиб қўшилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! Абдураимов, Убайдуллаев ва Шойқулов "Металлург"га ўтади

Бўйи деярли 2 метр бўлган эронлик футболчи "Металлург"га ўтди

"Металлург" ёзги трансфер ойнасида ўз сафини яна бир эронлик легионер билан тўлдирди. Гап 29 ёшли Даниал Маҳини ҳақида кетмоқда. 1993 йилда туғилган Маҳини ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланади, шунингдек марказий ҳимояда ҳам ўйнай олади.

Маҳини бекободликлар сафига Эрон 1-лигаси вакили "Арман Гоҳар" клубидан келди. Ҳимоячи фаолияти давомида "Истиқлол" (Хузестан), "Сайпа", "Пайкан" каби форс клубларида ўйнаган.

Шу билан "Металлург"нинг ёзги трансферлар лимити тўлди. Жамоа 5талик лимит учун Сардор Абдураимов, Искандар Шойқулов, Шаҳзод Убайдуллаев, Ризо Язадандуст (Эрон) ҳамда Даниал Маҳини (Эрон) билан шартнома имзолади. "Олимпик"дан ижарага олинган Муҳаммадазиз Иброҳимов эса 2001 йилда туғилган ва лимитдан ташқарида қолади. Буёғига Веско Стешевич бошчилигидаги жамоа фақат 2001 ва ундан кичик футболчилар билан шартнома тузиши мумкин.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика