RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  1 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Эшитдик-да! Жаҳонгир Усмонов футзалга қайтди Новости

Эшитдик-да! Жаҳонгир Усмонов футзалга қайтди

Хабарингиз бор, кеча футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Венесуэлага қарши дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Қизиқарли ўтган беллашув 3:3 ҳисоби билан якунланди.

2018 йилда Ўзбекистон футзал Ассоциацияси ўз фаолиятини тўхтатган ва Ўзбекистон футбол Ассоциациясига қўшиб олинган эди. Бундан ташқари, ўша пайтлари (2018 йил) футзалга киритилган айрим ўзгаришлар сабаб "Ардус" клуби ҳам фаолиятини тўхтатганди. Шундан сўнг футзалимизда кичик инқироз юзага келганди, охирги икки йилда эса вазият яна ўнглана бошлади.

"Ардус" расман ўз фаолиятини тугатди

"Championat.asia" манбаларининг хабар беришича, бир пайтлар футзални кўтарилишида катта ҳисса қўшган Жаҳонгир Усмонов яна қайтмоқда. Эндиликда футзалимизга яна Усмонов раҳбарлик қилади. У қандай лавозимни эгаллаши энди маълум бўлади.

Балки, ўзбек футзалининг байроқдор жамоаси бўлиб келган "Ардус" яна қайта тикланар, балки бошқа клубларнинг ривожланишига эътибор қаратилар. Нима бўлганда ҳам Жаҳонгир Мираброровичнинг қайтиши футзални янада ривожланишига ҳисса қўшишига умид қилиб қоламиз.

Жаҳонгир Усмонов ОФКнинг Футзал ҳамда соҳил футболи бўйича қўмитаси аъзоси бўлди

Эслатиб ўтамиз, Ж.Усмонов кечаги Ўзбекистон - Венесуэла баҳсини бевосита "Ўзбекистон" спорт мажмуасидан кузатиб борган эди.

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика