RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  13 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  434 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин Новости

Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин

Ўзбекистонлик ҳужумчи Ҳусайн Норчаев фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, ҳужумчи бугун шошилинч равишда Ўзбекистон миллий терма жамоаси қароргоҳини тарк этиб, Тошкентга жўнаб кетди. Футболчи визани расмийлаштириши ва тез фурсатда Португалияга бориб "Брага" клубида тиббий кўрикдан ўтиши керак. Португалияда қишки трансфер ойнаси 3 февраль куни ёпилади. Шу боис футболчи тезда Қатардан қайтиб кетишга мажбур бўлди.

Маълумот учун, "Брага" клуби 1921 йил ташкил топган. Уй ўйинларини 30 минг томошабинга мўлжалланган "Брага" стадионида ўтказади. Айни пайтда жамоани Карлос Карвахаль бошқариб бормоқда. "Брага" Португалия чемпионатида 19 та ўйиндан 37 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. "Брага" охирги йилларда еврокубокларнинг доимий иштирокчиси ҳисобланади.

Ўзбекистонлик жонкуяр футбол мухлисларидан бир нарсани илтимос қилган бўлардик. "Брага" клубининг ижтимоий тармоқларида Норчаев ва Ўзбекистон бўйича ўринли фикрлар ёзинглар.

Рейтинг: +82   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика