RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  15 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  441 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Эртага старт оладиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган терма жамоалар ичида энг кўп легионер Сурияда Новости

Эртага старт оладиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган терма жамоалар ичида энг кўп легионер Сурияда

Нодирхўжа Йўлдошев ўз телеграм каналида Осиё чемпионатида иштирок этадиган термалар таркибидаги легионерлар борасида маълумотларни тақдим қилди.

"Эртага старт оладиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган терма жамоалар ичида энг кўп легионер Сурияда, 6 нафар.

Куни кеча бир танишимга айтгандим, яна беш-олти йиллардан кейин Сурия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари, кейинчалик миллий терма жамоаси Осиёда топ даражага чиқади. Буни Марокаш мисолида кўрдик. 2011 йил Сурия давлатида бошланган уруш ортидан жуда кўплаб маҳаллий ахоли Ватанни тарк этишга мажбур бўлди. Улар Туркия орқали Европага кириб олдилар. Бугун мана шу халқ вакилларининг фарзандлари Европанинг турлик футбол академияларида қатнашяпти. Миллий чемпионатларда ўйнаяптилар. Менинг шахсий фикрим, улар терма жамоа сифатида кейинчалик Сурияни танлаб бораверадилар ва бу биз учун жуда бир жиддий рақиб шаклланаётганидан далолат.

Эртага биз айнан Сурия терма жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Таркибда неча нафар легионер майдонга тушиши кўрамиз ва уларнинг савиясга ҳам баҳо беришимиз мумкин бўлади.

Мусобақа иштирокчилари орасида кимда, қанча легионер деган саволга жавоб:

1. Сурия  - 6

2. Австралия - 4

3. Тожикистон  - 3

3. Иордания - 3

4 Ўзбекистон - 2

4. Қирғизистон - 2

4. Ироқ  - 2

5. Индонезия  - 1

5. Жанубий Корея - 1

5. Япония - 1

5. Хитой - 1

Япония терма жамоаси сафида "Барселона" академиясидан, Хитойда эса "Атлетико" Мадриддан футболчи бор. 

Саудия Арабистони ва Вьетнам терма жамоаларида легионер йўқ. Қатар, Уммон ва Эрон таркиблар чиқмаган", - деб ёзади Нодирхўжа Йўлдошев.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика