RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  15 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

"Эртага энг муҳими мухлислар ўйиндан зерикиб қолишмасин" — Артур Геворкян Ўзбекистон - Туркманистон учрашуви олдидан Новости

"Эртага энг муҳими мухлислар ўйиндан зерикиб қолишмасин" — Артур Геворкян Ўзбекистон - Туркманистон учрашуви олдидан

Ўзбекистон - Туркманистон учрашуви Марказий Осиё дербиси сифатида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Хусусан, мухлис ва мутахассислар ҳам ўзларининг турли фикрлари, муносабатларини билдиришяпти. Мазкур баҳс олдидан ўзбекистонлик айниқса "Насаф" мухлислари ёқимтойи, туркманистонлик Артур Геворкянга бир нечта саволлар билан юзландик. Унинг фикрлари қуйидагича бўлди. 


- Сўнгги маротаба "Ахал" жамоасида тўп тепдингиз. Кўпчиликни қизиқтираётган савол Артур Геворкян ҳозир қаерда? Футболдамисиз ёки фаолиятингизни бошқа соҳа билан боғладингизми?

- Аввало Ўзбекистондаги барчага алангалик саломимни йўллайман. Мен аллақачон футболда эмасман. Бизнес, оила, шахсий юмушлар билан шуғулланяпман. Оиламга вақт ажратмоқдаман. 

- "Шўртан", "Пахтакор", "Насаф", "Локомотив", "Қизилқум". Қайси жамоанинг натижалари кўпроқ эътиборингизда туради?

- Бирор жамоани ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Ҳар бир жамоада яхши йигитлар жамланган. Ўзининг ажойиб мухлисларига эга. Лекин мен "Насаф" билан кўп нарсага эришдим, ҳеч қаерда олмаган тажрибамни олдим. Бунинг учун барча мураббийлар ва ҳамкорларга раҳмат айтишни унутмаслигим керак. 

- "Насаф" ҳақида фикрингизни давом эттирсак. Чемпионлик учун жамоага нима етишмаяпти?

- "Насаф"ни тўхтатмай кузатиб бораман. Мураббийларнинг тизмли ишига шунчаки қойил қолиш керак. Уларнинг айримлари билан ҳамон мулоқот қилиб тураман. Бундай барқарорликни, клуб олдига қўйилган вазифаларни бажарилишини  ҳеч қачон кўрмаганман. Уларга бир кун барибир чемпионлик кубогини қўлга киритишларини тилайман. Худо хоҳласа клуб бу ишни уддасидан чиқади.  

- Драган Черан сиздан кейинги "Насаф" ва Ўзбекистоннинг энг яхши легионери бўлдими? 

- У жуда яхши ижрочи. Ҳар йили кўрсатадиган ўйинлари Ўзбекистондаги энг яхши ҳужумчилардан бири эканлигидан далолат беради. Омад тилайман. 

- Ўзбекистон - Туркманистон қарама-қаршилигидан қандай ўйин кутяпсиз?

- Энг муҳими стадионга келган мухлислар зерикиб қолишмасин. Жамоалар чиройли ва томошабоп футбол бўлсин. Албатта учрашувни томоша қиламан. Менга ҳам бу қизиқ. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика