Эрон ПФЛ легионерларни мамлакатга қайтаришни сўраяпти
18 мая 2020 14:38
Новости
Эрон ПФЛ легионерларни мамлакатга қайтаришни сўраяпти
Афтидан тез орада Эрон миллий чемпионати ҳам давом эттириладиган кўринади.
Негаки Эрон профессионал футбол лигаси клубларга легионерларни яна мамлакатга қайтариш бўйича расмий мурожаат билан чиқди. Коронавирус пандемияси туфайли Эрон чемпионати 11 март куни тўхтаб қолганди.
Лекин ҳозирги пайтга келиб мамлакатда аҳвол анча яхши томонга ўзгаргани айтилмоқда ҳамда Эрон президенти Ҳассан Руҳоний Рамазондан сўнг футбол ўйинларига рухсат берилишини айтиб ўтди.
Чемпионат тўхтатилгач кўпчилик легионерлар ўз юртларига қайтиб кетганди. Шу боис клублар эндиликда секин-аста ўз футболчиларини таркибга йиғишлари мумкин.
Лекин бу ерда битта муаммо бор: халқаро учишлар тикланмаган бир пайтда легионерлар қандай етиб келади? Ҳозирги пайтда Эрон футбол федерацияси шу ҳақда бош қотиряпти.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии