Эрон норози бўлишни бошлади: уларга Баҳрайндаги майдон ёқмаяпти
03 июн 2021 12:47
Новости
Эрон норози бўлишни бошлади: уларга Баҳрайндаги майдон ёқмаяпти
Эрон терма жамоаси бугун Гонконг термаси билан куч синашади. Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ушбу учрашув Тошкент вақти билан 19:30да старт олади. Ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида форслар бош мураббийи Драган Скочич "Ал Муҳаррақ" стадионидаги майдон ҳолатини танқид қилди.
- "Баҳона қилмоқчи эмасман, лекин биз ўйнайдиган майдон умуман талабга жавоб бермайди. Мен фаолиятим мобайнида бундай ёмон майдонни умуман кўрмаганман. Агар гапимга ишонмасангиз, келиб ўз кўзингиз билан кўринг. Биз кучли жамоамиз ва бу ерга тўртта ўйинни ютиш мақсадида келганмиз. Лекин бунинг учун майдон ҳолати ҳам шунга мос бўлиши керак. ЖЧ саралаш баҳсларини Эрон ўзида қабул қилмоқчи эди, лекин ОФК бунга рухсат бермади ва нима сабабдан Баҳрайнга берилгани бизни жуда қаттиқ хафа қилди", - дейди хорватиялик мураббий.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии