RU

Последние новости

15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   2 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  9 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  22 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  6 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0

Эрон билан ўйинга 11 кун қолди. Ҳаяжон ортиб бормоқда Новости

Эрон билан ўйинга 11 кун қолди. Ҳаяжон ортиб бормоқда

Эрон билан ўйин яқинлашгани сайин ҳаяжон кўпайиб бормоқда. Бу орада Таиланд билан бўладиган ўйинни ҳам гўёки унутиб қўйгандекмиз.

6 июнь куни Тошкентда Таиланд термаси меҳмон бўлади. Бу жамоага қарши ўртоқлик учрашуви "Бунёдкор" стадионида кечади ва 20:00да бошланиши режалаштирилган.

Шундан сўнг 12 июнда Теҳронда Эрон термаси меҳмони бўламиз. ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган бу учрашув биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Агар ғалаба қозонсак, мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма олиш учун қулай имкониятга эга бўламиз.

Мабодо мағлуб бўлсак, (бу ҳақда ўйлашни ҳам истамаймиз), унда Эрон саралаш босқичи тугашига икки тур қолганида расман ЖЧга чиққан жамоа ҳисобланади.

Биласизми, шу пайтгача Эрон билан ўша машҳур "Озоди" стадионида фақат бир марта ўйнаганмиз ва ҒАЛАБА қозонганмиз. Бу воқеа 2012 йилнинг 14 ноябрида содир бўлганди. ЖЧ-2014 саралаш босқичидан ўрин олган беллашувда БИЗ ютганмиз.



Ҳозиргидек эсимда, учрашувни "Спорт" телеканали орқали устоз шарҳловчи Мирзаҳаким ака Тўхтамирзаев шарҳлаб боргандилар. Ўйиннинг 71-дақиқасида Улуғбек Бақоев томонидан киритилган ягона гол бизга уч очко келтирганди. Эсингиздами, финал ҳуштаги чалинганидан сўнг Азиз Ҳайдаровнинг бош ҳакам Али Бадвавини қучоқламоқчи бўлгани. Мана шу ўйин Эрон - Ўзбекистон баҳси бўлади.

Сайтимизни кузатишда давом этинг, Теҳрондаги учрашув қаҳрамони Улуғбек Бақоев ва ўйинда қатнашган бошқа футболчилар билан суҳбатлар қилишни мақсад қилиб қўйганмиз. Айтганча, ўша пайтда терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов эди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика