RU

Последние новости

17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  0 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  0 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  7 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  4 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5

Эрен Дердийок: “ОЧЛда ҳар бир ғалабанинг аҳамияти юқори” Новости

Эрен Дердийок: “ОЧЛда ҳар бир ғалабанинг аҳамияти юқори”

ОЧЛ 1-турида халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган ягона вакилимиз “Пахтакор” барчага ғалабани тортиқ этди.

Биз эса кўтаринки кайфиятда ўтган учрашувдан сўнг жамоанинг янги легионери, захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтиришга ёрдам берган Эрен Дердийокнинг фикрларини тингладик.

“Ўйин иккала жамоа учун ҳам қийин ўтди. Майдоннинг ҳолатини кўрдинглар, тўп олдинга силжимади. Шу сабабдан рақиб ҳам, биз ҳам қийналдик. Омад биз томонда бўлди, ишончли тарзда ғалаба қозондик.



Бундай мураккаб шароитда ўтган учрашувда энг муҳим нарса ғалаба ҳисобланади. Лекин, бирор нарса дейишим қийин. Майдон ҳолати яхши бўлганида ўз ўйинимизни яхшироқ кўрсатган бўлардик.

Шунга қарамай уч очко қўлга киритдик. Билсангиз, ОЧЛда ҳар бир ғалабанинг аҳамияти юқори саналади. Мавсумни ғалаба билан бошладик ва шу зайилда давом этишга ҳаракат қиламиз. Баҳснинг дастлабки 25 дақиқаси майдонга мослашишга сарфланди”, - деди Дердийок. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика