RU

Последние новости

10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   0 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  0 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  5 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  3 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  107 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  8 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  14

Энрике Германияни гуруҳда қолдириб кетиш ҳақида ўйлаяптими? Новости

Энрике Германияни гуруҳда қолдириб кетиш ҳақида ўйлаяптими?

Бугун, 1 декабрь қишнинг илк куни, об-ҳаво ҳам шунга монанд.

Олдингиларидан фарқли қиш фаслида ўтаётган мундиаль ҳарорати тобора ортиб бормоқда. 

Кеча Аргентина, Польша ва Австралия плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди. Саудия Арабистони термаси вакиллари эса илк турдаги муваффаққиятдан сўнг гуруҳда қолиб кетишди. Гўёки Осиё эртаги якунига етаёткандек. Даставвал Эрон, кеча тунда эса араблар мусобақани тарк этишди. Навбат кунчиқар юрт вакилларигами? Буни бугун тунда билиб оламиз. Демак, қуйида қитъадошларимиз жой олган "Е" гуруҳи интригаларига тўхталамиз.



Кўриб турганингиздек, гуруҳда испанияликлар 4 очко билан етакчи бўлса, кейинги ўринларни Япония ва Коста-Рика термалари бир-хил 3 очко билан банд қилишган. Яхши юрмаётган "немис машинаси" эса сўнгги поғонада. Японияликлар илк турда Германияни сенсацион тарзда мағлуб қилгач, улардан кўп нарса кутилганди, аммо 2-турда Коста-Рикадан учралган аламли мағлубият кунчиқар юрт вакилларини қийин вазиятга солиб қўйди. Энди сўнгги турда улар турнир фаворитларидан бири Испания синовидан ўтишлари керак бўлади. Коста-Рика Германия билан ўйнашини ҳисобга олсак, испанияликларга дуранг ҳам етарли бўлар. Хўш, Энрике японияликларга қарши қандай ўйин услубини танлайди? Етакчиларга дам берадими ёки асосий куч ўйинга ташланадими? Кеча иккинчи таркиб билан ўйнаган францияликларнинг Тунисга мағлуб бўлиши катта эҳтимол испанияликларга огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилган бўлса ажабмас. 



Эҳтимоллик назариясига асослансак, кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам Испанияни кейинги босқичга олиб чиқади, фақат немислар Коста-Рикага мағлуб бўлмасликлари керак. Япония қарши ҳужумда ўйнаса, яхшироқ кўринмоқди. Илк турда айнан шу йўсинда ғалабага эришилди. Иккинчи турда эса биринчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракат қилиб Коста-Рикага мағлуб бўлди. Луис Энрике ўз услубига содиқ қоладиган мураббий эканлигини инобатга олсак, Япония катта эҳтимол иккинчи жамоа бўлиб ўйнайди ва омадини қарши ҳужумлардан излайди. Шу томондан улар ўта хавфли. Испанияликлар вазиятга жиддий ёндашишмаса, илк турдаги Германиянинг ҳолига тушиб қолишлари ҳеч гап эмас. 



Якуний турда интрига кўпроқ Испания – Япония қарама-қаршилигида. Коста-Рика хусусида аввал айтганимдек, улар мусобоқанинг энг кучсиз жамоаси ва якунда Германиядан йирик ҳисобда мағлуб бўлса керак. Ҳа яна бир маълумот: Испания – Германия ўйини сўнгида Антонио Рюдигер клубдоши Дани Карвахалдан Японияни ютиб беришни сўраган. Энрике кучли рақиб Германияни гуруҳда қолдириб кетиш ҳақида ўйлаётган бўлиши ҳам мумкин. Кўрамиз ва кузатамиз. Барчаси бугун тунда ҳал бўлади.


Жалолиддин Халилов

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика