RU

Последние новости

23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  13 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  13 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  9 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  298 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0

Элёр Акбаров: «Олий лига клубларидан таклиф йўқ эмас» Новости

Элёр Акбаров: «Олий лига клубларидан таклиф йўқ эмас»

Якунига етган мавсумда биринчи лига иштирокчиси «Цементчи»жамоаси шарафини ҳимоя қилган Элёр Акбаров 23та гол уриб, ўз клубида тўпурар бўлди.

Шу боис бўлса керак, айни пайтда 25 ёшли ҳужумчига олий лига клубларидан қизиқиш бўлаётгани айтилмоқда. Акбаровнинг ўзи билан суҳбатлашганимизда, буни инкор этмади.

- Ортда қолган мавсум «Цементчи» ва мен учун омадли ўтди дея оламан. Ўйлайманки қувасойлик мухлисларни хурсанд эта олдик. 4-ўринни эгаллашимизнинг асосий омиллари бизда аҳил жамоа йигилганидир. Қолаверса мухлисларимизнинг далдаси ҳам сезиларли бўлди. ҳеч бир ўйин осон ўтмаганини ҳам айтиш жоиздир.  


- Ҳар бир футболчи чемпионат аввалида ўз олдига мақсад қўгани каби мен ҳам буй ил тўпурар бўлишга харакат қилдим. 20та гол уришни мақсад қилгандим. Лекин мавсум якунига келиб, чемпионатдаги голларим сони 23таниш ташкил этди. Шунга қарамай тўпурарлик насиб этмади. Очиғини айтганда, бу бироз алам қилди. Маълум муддат кайфиятга ўз таъсирини ўтказди.   

- Бугунги кунда олдимда бир қатор вариантлар турибди. Олий лигадан ҳам чорловлар йўқ эмас. Айрим клуб расмийлари мен билан аълоқага чиқиб, кўрикка таклиф этмоқда. Менимча ҳар бир футболчи доимо ўзини кучлироқ чемпионатда синаб кўришга интилади. Менда ҳам олий лигада ўйнаш имконияти бўлса, ундан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Лекин аниқ бир қарорга келмадим. Бу борада шошилаётганим ҳам йўқ. Аввало мураббийлар билан маслаҳатлашаман. Агарда келаси йил ҳам «Цементчи»га ёрдамим керак бўлса, шу ерда қолиб ўйнашга ҳам тайёрман.  

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика