RU

Последние новости

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

Элдорбек Суюновнинг "Насаф" мухлисларига йўллаган хати (ФОТО) Новости

Элдорбек Суюновнинг "Насаф" мухлисларига йўллаган хати (ФОТО)

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Насаф" клуби дарвозабони Элдорбек Суюнов "аждарлар" мухлисларига хат йўллади.


Элдорбек Суюнов бугун "Насаф" сафида ўзининг охирги ўйинини "Бунёдкор"га қарши ўтказди.

"Насаф" билан хайрлашаётган маҳоратли посбон учрашувдан кейин ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали қаршилик мухлисларга мурожаат қилди.


Қуйида Элдорбек Суюновнинг инстаграмда жойлаган сурати ва унинг тагидаги изоҳни ҳавола этамиз:

"Аввало барча "Насаф" мухлисларига катта раҳмат айтаман! Биз биргаликда ажойиб йилларни ўтказдик. Ғалаба қувончи, мағлубият аламида бирга бўлдик. Ҳар дақиқа Сизларнинг қўллаб-қувватлашларингизни ҳис этиб турдим.
"Насаф" доим сиздек ажойиб мухлислари билан кучли бўлиб қолаверади. Биз энди профессионал алоқаларимизни узмоқдамиз. Лекин инсонийлик тарафдан, футболчи ва мухлис алоқалари доимо боғлиқ бўлади.
Фаолиятимда янги босқич, янги давр бошланиш арафасида. "Насаф"даги ажойиб йилларни ҳеч қачон унутмайман. Бу жамоа доимо юрагимда қолади. Мен "Насаф"дан кетяпман, аммо бу ердаги хотира ва унутилмас онлар ҳеч қачон кетмайди. Қачондир Сиз азиз мухлисларни хафа қилган бўлсам ёки хатоларим билан кайфиятларингизни туширган бўлсам узр сўрайман!
"Насаф"даги бутун жамоага, жамоадошларимга, мураббийларимга, клубдаги барча ходимларга, мухлисларга катта раҳмат айтаман!
Биз қачондир яна учрашамиз. Қайси пайт ва қандай кўринишда буниси номаълум.
Профессионал футболчининг ўзининг профессионал орзулари ва мақсадлари бўлади. Мен "Насаф" мухлисларига хайр демайман, кўришгунча, деб қоламан.
"Пахтакор" мухлисларига эса ўзимни илиқ саломимни йўллайман! Биз энди биргамиз ва янги марраларни бирга забт этамиз!
Мени тақдирим ва фаолиятим энди ажойиб жамоа "Пахтакор" билан боғланмоқда.
Раҳмат "аждарлар"!"
, - деб ёзади "Пахтакор"нинг бўлажак дарвозабони Элдорбек Суюнов.

Аъзамов ва Суюновнинг "Насаф"даги хайрлашув учрашуви

Рейтинг: +70   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика