RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Элдорбек Суюнов: “Григалашвилидан хавф кутган эдим, аммо...” Новости

Элдорбек Суюнов: “Григалашвилидан хавф кутган эдим, аммо...”

Орадан етти йил ўтиб Ўзбекистон кубоги финалида зафар қучган “Пахтакор” Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Биз эса навбатдаги машғулотлар бошланишидан олдин дарвозабон Элдорбек Суюнов билан суҳбатлашиб, кубок финали борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- “Пахтакор” учун ғалаба билан тугаган финал ўйини нисбатан осон ўтди десак бўладими? Чунки жамоа шу куни барча жабҳада рақибдан устун келди...

- Ҳеч нарса осонликча қўлга киритилмайди. Бутун ўйин давомида устунлик биз томонда бўлди. Бу албатта ҳисобда ҳам акс этди. Мақсадимиз требл қайд этиш, Лига кубоги финалида ҳам ҳудди бугунгидек кайфият билан тўп тепамиз. Бу мавсумдаги сўнгги совринни ўзимизники қилиш учун бир қадам қолди.

- Ўтган йилги финалда нима ўхшамаган эди-ю, бу йил жамоага нима қўшимча куч ва мотивация берди?

- Бизда реванш олиш иштиёқи кучли эди. АГМК биз билан иштирок этган иккита финалда турли ва ўзгарган таркибда майдонга тушди. Улар билан солиштирганда бизда хоҳиш кучли бўлди. Биздаги реванш туйғуси уларда бўлмаслигини тахмин қилгандим. Шу боис бор кучимизни ишга солдик. Ғалабада 12 ўйинчи бўлмиш, ишқибозларимизнинг ўрни беқиёс.



- “Пахтакор”га қарши аксарият жамоалар ҳимоявий ўйин таклиф қилади. Одатда бундай шароитда дарвозабонларга юмуш топилмайди...

- Менимча бу кипер учун яхши эмас. Чунки, ўйин ритмидан чиқиб кетиши мумкин. Қанча кўп тўп билан муомалада бўлса, кутилмаган вазиятлардан чиқиб кета олади.

- Шахсан сиз АГМКнинг қайси футболчисидан хавф кутган эдингиз? Рақиб сафида ижрочилар етарлича ва улар ҳар қандай ҳолатда сизга ноқулайлик туғдириши мумкин эди...

- Элгужа Григалашвилидан ноодатий қарор ёки узоқдан йўлланадиган зарбаларни кутгандим. Аммо, ҳимоячиларимиз унга эркин ҳаракатланишига йўл қўйишмади.

- Бош ҳакам финал ҳуштаги янграгач, рақиб томонга асабий оҳангда бақирдингиз...

- Ҳеч қандай изоҳга ҳожат йўқ. АГМК матбуот котиби дўстим ҳисобланади. У билан тез-тез, қаттиқ ҳазиллашиб турамиз.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг:    

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика