Элдорбек Суюнов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"
06 мар 2015 14:29
Новости
Элдорбек Суюнов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"
Қаршининг "Насаф" жамоаси дарвозабони Элдорбек Суюнов ОЧЛ "D" гуруҳи 2-тур ўйини "Ал Аҳли" билан бўлган баҳсдаги хатоси учун мухлислардан узр сўради.
"Аввало мухлислардан узр сўрайман. Иккинчи гол мени хатоим туфайли ўтказиб юборилди ва мағлубиятга учрадик. Ҳаммасини тўғри тушуниб турибман. Ишқибозлар мендан кўп нарса кутишмоқда. Лекин "Ал Аҳли" билан бўлган учрашувда уларнинг ишончларини оқлай олмадим. Кейинги учрашувларда ҳаммаси яхши бўлади. Ўйиндан кейин мураббийимиз ҳам голда хато қилганимни таъкидлади. Яна бир бор барча мухлислардан узр сўрайман. Кейинги ўйинларда ишқибозларимизни хурсанд қилиб, ғалабаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Гол бўлган вазиятда тўпга сакрашга улгурмай қолганим панд берди. "Насаф" мухлислари жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришса кўзланган мақсадга етишамиз деб ўйлайман", - деб ўз фикрларини якунлади Элдорбек Суюнов.
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии