Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди
14 июн 2023 22:14
Новости
Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди
Элдор бугун ўзининг 35-голини киритди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда "CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси доирасида Туркманистонга қарши ўйнамоқда. Учрашувнинг 52-дақиқасида Элдор Шомуродов учрашувда ҳисобни очди ва терма жамоа либосидаги 35-голини урди. Ушбу гол Элдор Шомуродовни Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айлантирди. Бунга қадар Элдор Шомуродов ва Максим Шацких ҳисобида 34 тадан гол бор эди. Туркманистонга қарши учрашув Элдор Шомуродов учун миллий терма жамоа либосидаги 65-ўйин ҳисобланади.
Учрашувнинг 86-дақиқасида Шомуродов дублга эришди ва терма жамоадаги ўзининг 36-голини урди.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии