RU

Последние новости

20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  0 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  13 20:05Суперлига. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 1:1 (матнли трансляция)  24 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  1 19:16Суперлига. "Машъал" - "Динамо" 2:1 (матнли трансляция)  7 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  0 17:48"Реал" собиқ футболчиси энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди  2 17:19"Реал"га яна "йўқ" дейишди  2 16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  6 16:29Эшитдик-да! Шерзод Насруллаевнинг Польша клубига трансфери амалга ошмай қолди. Нега?  14 16:27Қосимовнинг ОКМКси "Пахтакор"ни енгиб 2-ўринга чиқиб олган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  1 14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  4 13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  11 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0

Элдор Шомуродов: "Ҳар икки учрашувда ҳам ғалаба қозонамиз деган умиддаман" Новости

Элдор Шомуродов: "Ҳар икки учрашувда ҳам ғалаба қозонамиз деган умиддаман"

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқчи доирасида 12 ноябрь куни КХДРга ва 17 ноябрда Яманга қарши бўлиб ўтадиган ўйинлар олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.


“Энг аввало, миллий терма жамоага чақирув олганимдан хурсанд эканлигимни билдириб кетмоқчиман”, — дея сўз бошлади Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги энг ёш футболчилардан бири.

“Олдимизда турган Шимолий Корея ва Яман терма жамоаларига қарши икки ўйинга тайёргарлик жараёнини ҳам бошлаб юбордик. Ҳамманинг кайфияти аъло даражада. Бўлажак ҳар икки учрашувда ҳам ғалаба қозонамиз деган умиддаман”, — дейди Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида фаолият олиб бораётган истеъдодли ҳужумчи.

КХДР терма жамоасини ўрганиш борасида тўхталар экан, миллий терма жамоа сафида икки бора майдонга тушишга улгурган 20 ёшли ҳужумчи шундай деди: “Албатта, рақибнинг ҳар бир футболчиси ҳақида имкон қадар бизга маълумот бериляпти. Улар иштирокидаги ўйинлар видеоларини ҳам кўриб чиқяпмиз. Айтишим мумкинки, уларда жамоавий ўйин жуда яхши йўлга қўйилган. Мураббийларимиз уларга қарши тўғри тактика танлашларига ва оқибатда биз ўйинда ғалаба қозонишимизга ишонаман”.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика