Элдор Шомуродов: "Биринчи голимни қизимга, иккинчисини эса Даврон Файзиевга бағишладим"
15 июн 2023 00:11
Новости
Элдор Шомуродов: "Биринчи голимни қизимга, иккинчисини эса Даврон Файзиевга бағишладим"
"CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси доирасидаги Туркманистон – Ўзбекистон учрашувидан сўнг ўйиннинг энг яхши ўйинчиси Элдор Шомуродов ўз фикрлари билан бўлишди.
- Ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз?
- Икки хил тайм бўлди. Биринчи бўлим нисбатан қийин бўлди. Тезлик ва озроқ агрессия етишмади. Иккинчи бўлимда хатоларни тўғирлаб, натижага эришдик.
- Сречко Катанецнинг йўқлиги қанчалик билинди?
- Мураббий ҳар доим ўрни билинади. Ўйиндан олдин унинг йўқлиги бизга айтилгади. Катанецнинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилдик.
- Бугунги голларингизни кимга бағишладингиз?
- Биринчи голимни қизимга, иккинчисини эса Даврон акага бағишладим.
Комментарии