RU

Последние новости

18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  0 17:37Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   2 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  2 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   7 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0 15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  0 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  13 14:18⚡️Сречко Катанец Париж-2024да иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қандай фикрда?   16 13:53ЖЧ-2026 саралаши. БАА терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати маълум  5 13:24ЖЧ-2026 саралаши. Эрон бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда клубсиз футболчилар ҳам бор  7 12:49Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" ўйини ҳақида: "Кечирасизлар, аммо тушунинг, мен Гарри Поттер эмасман"  20 12:23ЖЧ-2026 саралаши. Қатар бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда Испания клубидан чақирилган футболчи ҳам бор  5 11:54Футзал. Марокаш футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 11:40Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди"  7

Элдор Адҳамов: "Сурхон"га қарши баҳсда бор кучимиз билан ўйнаймиз" Новости

Элдор Адҳамов: "Сурхон"га қарши баҳсда бор кучимиз билан ўйнаймиз"

"Андижон" бугун сафарда "Сурхон" жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу баҳсдан олдин меҳмонлар дарвозабони Элдор Адхамов билан суҳбатлашдик.

- Суперлиганинг ўтган турида "Андижон" жамоаси Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси билан куч синашди ва муроса кўчасини танлашди. Ушбу учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- "Қизилқум" билан бўлган ўйинда жамоамиз учун қийин бўлди, бизга ғалаба жуда муҳим эди. Ҳужумлар уюштиришда камчиликлар юзага келди ва якунда бир очко билан чекландик.

- Дарбозабон ярим жамоа ҳисобланади, кўп вазиятларда "Андижон" жамоасини муқаррардан голлардан сақлаб қолмоқдасиз, лекин "Бунёдкор" жамоаси билан бўлган учрашувда ўйинингизда пасайиш сезилди?

- Дарбозабон асосан руҳан ўйинга тайёр бўлиши керак, баъзи учрашувларда омадсиз ўйинлар ҳам бўлиб туради ва шундай ҳолатларда тезроқ эсдан чиқариб кейинги ўйинларга тайёргарлик кўриш керак бўлади. "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан сўнг камчиликлар борлигини ҳис этиб, "Қизилқум" жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда ишончли ўтказиб аввалги ўйинда тасодиф эканлигини қайсидир маънода буни исботладим деб ўйлайман.

- Жорий мавсумда "Андижон" жамоаси бир маротаба ғалабага эришди ва ягоналигича қолмоқда. Сизнингча, жамоанинг ғалаба қозонишига нима етишмаяпти?

- Жамоада аксарият ўйинчилар ёш, оз бўлсада тажриба етишмаяпти. Ҳужумчиларга бир оз омад юз ўгирмоқда, мураббийлар камчиликлар устида астойдил меҳнат қилишмоқда. Насиб бўлса кейинги турда ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қиламиз.

- Элдор, нима деб ўйлайсиз ушбу мавсумда "Андижон" жамоаси Суперлигада жон сақлаб қола оладими?

- Жамоамиз Суперлигада қолишлиги учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз ва насиб бўлса буни уддалаймиз.

- "Андижон" жамоаси кейинги 22-турда турнир жадвалида ёнма-ён келаётган "Сурхон" жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Бу ўйиндан олдинги фикрларингиз...

- Ушбу баҳсда жамоамизга қийин бўлиши аниқ, сабаби рақибимиз ҳам Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун кураш олиб бормоқда. Шунинг учун ғалаба қозонишимиз керак ва мухлисларни кайфиятини кўтариш учун бор кучимиз билан ўйнаймиз.

Нодирбек Абдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика