RU

Последние новости

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  8 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  33 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  17 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96

Эктор Купер: "Мағлубиятдан хафа бўлишга ҳожат йўқ" Новости

Эктор Купер: "Мағлубиятдан хафа бўлишга ҳожат йўқ"

Осиё Кубоги доирасидаги Япония - Ўзбекистон (2:1) учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирок этди.

- "Мағлубият доимо кишини хафа қилади. Лекин ўйин тенг курашлар остида ўтди. Мен йигитлардан хафа эмасман. Ушбу мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарган ҳолда келгуси муҳим ўйинга тараддуд кўрамиз. Японияга қарши учрашувда футболчиларим ҳаракатларидан қониқиш хосил қилдим", - дея гап бошлади Эктор Купер.

- Нимчорак финалдаги рақиб Австралия ҳақида нима дея оласиз?

- Аввало бугунги ўйинни чуқур таҳлил қилиб, бундан хулоса чиқариш керак. Ўйимиздан хулоса чиқариб бўлгач эса рақиб ҳақида ўйлашни, уларни ўрганишни бошлаймиз. Бу учун вақт етарли. 

- Австралия сизларга нисбатан 2 кун кўпроқ ҳордиқ чиқаради. Бу тарафлама устунлик улар томонига оғиб кетмайдими?

- Тўғри, бу тарафлама уларда кичик устунлик мавжуд. Лекин бу бизга муаммо туғдирмаслиги керак. Мусобақа регламентидан келиб чиққан ҳолда бу вазиятга профессионал қарашимиз лозим. Биз ҳозир бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ.

- Азалдан катта мусобақаларда Япония, Жанубий Корея ва Австралияга доимо ютқазиб келганмиз. Нимчорак финал чиптаси чўнтакдалиги боис ҳам анча хотиржам ва ҳеч қандай босимсиз ўйнашимиз учун шароитлар етарли эди. Лекин натижа барибир ўзгармади. Нимага?

- Биз профессионалмиз. Бу мағлубият ҳеч қандай ваҳима эмас. Кучайишда давом этамиз. Биргина мағлубиятдан қўлни силташ ёки хафа бўлиш керак эмас. Бу шунчаки гуруҳ босқичининг охирги ўйини эди. Агарда плей-офф босқичида ютқазганимизда бошқа гап эди.

- Ўйинг тенг бўлди, деб айтдингиз. Унда мағлубиятнинг сабаби нимада?

- Яна қайтариб айтаман, мен жамоам ва футболчиларнинг ҳаракатларидан қониқдим. Шунчаки Япония хавфли вазиятлардан унумли фойдаланди. Учрашув сўнггида яхшигина имконият юзага келди, фақат буни голга айлантира олмадик.

- Бугунги ўйинда чап қанот жуда кучсиз ҳаракат қилди. Нега ушбу қанот футболчиларини алмаштирмадингиз?

- Мен жамоани чизиқларга ажратмайман. Мен ўйинга баҳо беришда жамоага қарайман. Футбол бу математика эмас. Баъзан энг кучли томонимиздан ҳужум қилиб ҳам рақиб ютиб кетиши мумкин.

- Австралия жисмонан кучли. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бўлимда толиқиб қолди. Бу жиҳат Австралия билан баҳсда панд бермайдими?

- Тўғри, улар жисмоний жиҳатдан кучли. Лекин биз ҳам шунга монанд тайёргарлик кўрамиз.

- Гуруҳ босқичидаги учта ўйинда уч хил таркиб майдонга тушди. Иккинчи баҳсда асосий таркибда 3 ўзгариш, бугун ўтган беллашувга нисбатан 5 ўзгариш амалга оширилмоқда. Барқарор ўйин чиқмаётганига бошланғич таркиб мунтазам ўзгараётгани ҳам сабаб бўлмоқдами? Чунки ҳар ўйиндаги ўзгаришлар, деярли барча чизиқлар бўйича алмаштиришлар нимадан далолат? Ёки ҳали ҳам асосий таркиб ўзагини белгилаб олмадингизми?

- Терма жамоада барчани бир хил кўраман. Бу клуб эмас, балки терма жамоа. Бу ерда барча кучлилар жамланишган. Тўғри, ўзгаришлар бўлиб туради. Жароҳат, карточка ва ҳоказолар туфайли ҳам баъзан ўзгаришларга қўл урилади. Терма жамоада турли клублар шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар келишади. Бу ерда эса улар бир яхлит жамоа сифатида шаклланишади.

Рейтинг: +144   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика