RU

Последние новости

23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  8 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16 18:03Гвардиола нима учун Де Брюйнени "Реал" билан ўйинда майдонга туширмади?  7

Эксперт минбари: Андрей Фёдоров Японияга қарши ўйиндан нима кутаётганини айтди Новости

Эксперт минбари: Андрей Фёдоров Японияга қарши ўйиндан нима кутаётганини айтди

"Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров Япония - Ўзбекистон учрашувидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Японияга қарши учрашувда Ўзбекистон терма жамоасидан чиройли ўйин ва ижобий натижа кутамиз. Гуруҳда биринчи ўринни берадиган натижага эришиш керак. Уммон билан баҳсда мусобақа энди бошлангани сезилиб қолганди. Туркманистон билан учрашувда эса тезкор голлар уриб олдик ва яхши ўйин кўрсатдик.

Япония доим бизга принципиал рақиб бўлиб келган. Аммо ҳозир иккала жамоа ҳам кейинги босқчига чиқиб бўлган. Шундай экан босим йўқ ва мураббийлар кўрсатмасига кўра жамоамиз ғалаба қозонади деб умид қиламан.

Япония билан баҳсда Ўзбекистон қандай тактикада ўйнашини айтиш қийин. Сабаби буни бош мураббий ҳал қилади. Рақибни ўрганиб чиқилгач, тактика танланади. Чиройли ўйин кўришни истардим, аммо бундай қисқа мусобақаларда натижа биринчи ўринда туради. Қанчалик узоққа борсак шунчалик яхши", - дейди Андрей Фёдоров.



"Локомотив" матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика