Эдгардо Бауса Аргентина терма жамоасини тарк этди
11 апр 2017 10:20
Новости
Эдгардо Бауса Аргентина терма жамоасини тарк этди
Эдгардо Бауса энди Аргентина терма жамоаси бош мураббийи эмас.
Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) президенти Клаудио Тапиа эълон қилди.
Бауса 2016 йилнинг августидан бери жамоа билан ишлаб келаётганди. Аргентина терма жамоаси ушбу мураббий қўл остида 8 та учрашув ўтказди (3 ғалаба, 2 дуранг, 3 мағлубият).
Жамоанинг янги бош мураббийи "Севилья" устози Хорхе Сампаоли бўлиши кутилмоқда.
Аргентина терма жаомаси ЖЧ-2018 саралаш босқичида 14 турдан сўнг 5-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии